автореферат диссертации по филологии, специальность ВАК РФ 10.01.06
диссертация на тему:
Макамы Харири как памятник средневековой арабской рифмованной прозы

  • Год: 1995
  • Автор научной работы: Сайдумаров, М.Г.
  • Ученая cтепень: кандидата филологических наук
  • Место защиты диссертации: Ташкент
  • Код cпециальности ВАК: 10.01.06
Автореферат по филологии на тему 'Макамы Харири как памятник средневековой арабской рифмованной прозы'

Полный текст автореферата диссертации по теме "Макамы Харири как памятник средневековой арабской рифмованной прозы"

^ о?<

п ^.ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА 9РТА МАХСУС X * ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Тошкенг давлат шаркшунослик институти

Кулёзма хуку«ида УДК 892.7 -023 С-21

САЙДУМАРОВ МУРТАЗО ГОЗИЕВИЧ

XАРHРH£1 ИЩОМАМРЙ УРТА AGP АРАБ САШ ЕЦГОРАНГИ ОН ФАТ»ДА

10.01.06 - Хорижнй Осиё ва Африка халклари адабиёти

Филология фанлари ноизоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТА!

Гсшкент - 1995

Тадаикот Тошкент давлат шар^иунослнк институти "Арабийзабон маданий ёдгорликларни урганиш" илмий-гадкичот гурухида бажарилди.

Илиий радбар -

Узбехистон Республикаси Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, филология фанлари докторн, профессор Неъматулло Иброхимов

Расмий оппонентлар -

филология фанлари докторн Саидбек Хасанов филология фанлари номзоди, доцент Муборак Тоын^узиева

Етакчи муассаса - УзР ФА Шаркшунослик институти

Тошкент давлат шаркшунослик институти хузуридаги Д 067.70.21-ра^амли докторлшс иличй даражасини олиш учун диссертация хймояси буйича ихтисослашган рлмнй кенгаш йигилкшида утказилади.

Диссертация билан Тошкент давлат шаркшунослик институти кутубхонаси /700060, Тошкент шахри, Лозсутий кучаси, 25-уй/да танишиш мумкин. .

/700060, Тошкент шазсрк, Лохутий кучаси, 25-уй/

Автореферат 1995 йил V

да гхунатилди.

ТАДКИКОТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мяпзунинг яолзарблиги. Х-Х1 асрларга келиб араб адабиётида сажъ - кофияли наср асосий шакллардан бнри булиб колади. Бирок бу адабий шаклнинг тузилиши принциплари, унинг структураси махсус тадцикот мавзуси булмади. Шу нуктаи назардан сажъда битилган, классик намуна сифатида умумэътирофга сазовор булган ёдгорлик асар - Абу Муу.аммад ал-Косим ибн Али ал-Харирий ал-Басрий (1054-1122)нинг ма^омалари материали асосида махсус изланиш олиб боришни мацсадга мувофик деб топдик.

Макомалар араб адабиётининг олтин даври - X асрда араб насри ва араб назми уз ривожланишининг энг юнори погонасига кутарилган даврда, назм ва наср уртасидаги узига хос синтезнинг конуний натижаси ^лароу, яратилди. Макомалар доимо "олий адабиётнинг" намунали асари деб хисобланиб, араб назмининг энг аъло намуналарини узига сингдириб, кжори поэтика, мукояса ва муболага, истиора, мукаммал кофия ва маъкул ^лчамдаги ритм билан кузга ташланади.

Макоиалар урта аср араб насри хакида маълум ва маъруф булганидан бирмунча фарк килувчи узига хос жанрдир. Х-Х11 асрларни умуман араб адабиётининг, хусусан араб насрининг ривожланишидаги рбосничлар" даври деб аташ жоиз булса, макома жанри ана шу урта аср араб адабиётининг "цодар" боскичи'га хос энг характерли жанрлардан бир^га айланди.

Макома жанри араб бадиий суз санъагининг шундай бир боскичидан иборат булиб, бунда араб тилининг бой с;уз захираси узининг *ар томонлаиа ифодасини топди. Ма^омалар юксак бадиий услуб ва нафис безагилган тилга эга булиб, иуаллиф яшаб ижод этган давр жамиятига мансуб булган куйи табаналарнинг турмуш тарзини хач^оний очиб бериб, реал вокеликни акс эттирд%,~

Макомалар жанрининг хусусияти яна шундан хаи иборатки, у оддий хар кунлик мавзуларни юкори савиядаги бадиий суз билан ифода эта олди.

Ушбу илмий ишимизнинг асосий максали маномалар поэтикаси, уларда сажл тузилиши принциплари ва мацомаларнинг араб адабиётидаги сажънинг тараккиётида тутган урнини тадкик этишдир. Бу максадга эришиш учун чуйидагиларни тадкикотимизнинг вазифалари килиб белгилаб олдик:

- макомалар услубий хусусиятларини тадлил этиш;

- араб адабиётида сажъ - кофияли насрнинг келиб чш;ишк, анъаналари ва тараадиётини урганиш;

- ма«омаларда сажъ тузилишк принциплари ва ушшг ролики таджик этиш;

- макомалар сюжетлари ва композицияси;

- мавзулар, казфамонлар, боища персонажлар ва уларни тасвирлаш-услубларини урганиш.

Тадкикотнинг илмий янгилиги. Ушбу диссертация узбек шаркшунослигида араб адабиётида сажъда битилган макомалар жанрини 'шакл'ва мазмун хамо^англигида уршшшга багишланган биринчи умумлаштирувчи тадкицотдир. Бунда биринчи бор мацомалар сажъда битилган боища асарлар ва хал^ огзаки ижоди билан богликликда урганилади.

Тадкикотнинг синовдан утганлиги. Диссертациянинг айрим кисмлари ва илмий ишнинг асосий натижалари . маколалар ва докладлар тезислари сифатида нашр этилди. Илмий иш юзасидан докладлар Бутунит/гифок шар^шунослар мактаби IV ва V конференциялари /Москва,1986,1988/,собик СССР университеглари араб филологияси кафедраларининг IX бирлашган илмий сессияси /Москва, 1987/.Тошкент давлат шаркшунослик институти илмий конференцняларига галдим этилди ва му^окама килинди.

Тапкикотгд методологии асос килиб, арабшунослик, адабиётшунослик, адабиёт тарихи ва иазярияси буйича узбек, рус ва хорижий олимлар - биринчи навбатда Крачковский И.10., Кримский А.Е., Фильштинский И.М., Жирмунский В.М., Шидфар Б.Я., До/n !ина A.A., Иброхимов Н. ва бошка йирик шаркшуносларнинг асарлари оли иди.

Иш жараёнида диссертант томонидан ^аририй макомаларини атрофлича урганиш билан бир «аторда йл-Хамадокий ма^омалари, уша давр араб адабий тан1?идчилари асарларини хамда хознрги замон шарк ва гарб, узбек ва рус олимларининг куплаб асарлари тахлил этилди.

Тадкикотнинг амалий ахдмияти. Ушбу илмий тадкиког олий уь;ун юртларида араб адабиётини 'у^итишда укув кулланма сифатида цулланиши, урта аср араб бадинй насрини урганишда муайян фсйда келтириши мумкин.

Ишнинг тузилиши. Диссертация }з олдига куйилган ма^сад ва вазифалардан келиб чщкан холда кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар р^йхати ва илова каби кисмлардан ташкил топггн.

ДИССЕРТАЦИЯ! ¡ИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Ишнинг щшш цисмида тадки^отнинг долзарблиги, максад ва вазифаларн, ил.мин за лмалкй здамияти асослаиадн хамдз Харирий макокалариня урганкш тарихи ёритилади. ( .

Урта аср араб насри глусулмон дунёсй деб аталадкган улкан миптакадг.гн урта асрдардан тортнб, то хозирги кукгача булган давр адабкй лсараёнларнга хатта таъс!{р хурсатди. Узбек шаркшунссларкнниг урта аср араб насрига булган катта кизикиши дакида сунгги пайтларда а?.:адга оширилган тадникотлар ва илмий ишлар1 далолат беради.Х-Х1 асрдардан бошлаб араб бадний суз санъатининг асоснй шаклларидан бнри булган сажъ - кофияли насрда битилган Хариркн макомаларининг Ё^ут ал-Хамовийнинг "Муъжам ал--удаба", Ибн Хллликаннинг "Вафайат ал-айяи ", Умар Рида Каххалнинг "Муъжам ал--муаллифии " ва бощяа ташади адабиёт тарихчилари ва олимларшшнг бно--библнографик асарлгри таркибига киритилиши бу асарнинг урта аср араб адябий танкидчиларининг эътнборини узига ж ал С пилгачидан далолат беради. Харирий макомаларини урганишнинг куйидаги йуналишларини белгнлаш мумкин:

- Араб адабиёти тарихида ^аририй ижодининг ёритилиши; бу йуналишда урта аср араб адабиёти ривожланишинииг умумий жараёнида адабиёт тарихчилари Харирий ижодининг, хусусан унинг макомаларининг урнини баён этадилар, адибнинг таржимаи холига оид маълумотлар келтирадилар, Харирий ззмонининг тарихий ва адабий му^ити масалаларини ёритадилар. Бунинг далили сифатида куйидаги араб ва хорижий иуаллифлар Журжи Зайдоннинг "Араб тилидаги адабиёт тарихи", Ханна ал-Фахурийнинг "Араб адабиёти тарихи", И.А.Абул-Хашабнинг "X-X1I асрлар араб адабиёти тарихи", Р.Нккольсоннинг "Араб адабиёти тарихи", Г.Е.фон Грюнебаумнинг "Араб адабиёти тарихи очерклари" ва бошна йсарларни келтириш мумкин.

• Харирий ижодининг урта аср араб насри аа мацома жанрн урганилиши муносабати билан ёритилиши; бу каби асарлар иуаллифлари араб адабиёти тарихини эмас, балки муайян жанрни тадаик этадилар ва Харирий ижоди мисолида урта аср араб насри ривожланишинииг иу^им бос^ичини намойиш этадилар. Шав^и

1 Ибрагимов Н.И "Арабский народный роман",- М.,Иауы, 1984., Иброхимов Н. £ртз аср араб ya.iK адабиёти. Тошкент, Фан. 1994. Ибрагимов Н. Поэдкесредневековый арабский книжный эпос. Ташкент, Фан 1994. Мухтзров Т.А., Саттиев Л.И., Шамусэров Ш.Г. Очерка средневековой арабской прозы. Ташкент. 1992. Мухтаров Т.А. Арабсхая средневековая новелла.- Автореферат локт. дисс. Ташкент, 1994.

Данфнинг "Араб насри санъати", A.M. Муртаднинг "Араб адабиётида мак,омалар" китоблари ушбу йуналишдаги кизикарли тадхикотлардир.

• Макома жанрининг монографик тадкихотларида араб ва хорижий олимлар бу жанрининг услуби, асосий хусусиятлари, макомалар кахрамонлари масалаларини куриб чиадилар ва мазкур жанр яратилишидаги шумлик элементининг алохида таъсирини таъкидладилар. Бунда А.Н.Талиматнинг "Тиламчилар - араб адабиётида макомалар кахрамони", Ж.Монроунинг "Бади-уз-Замон ал-Хамадоний ижоди ва шумлик новеллалари жанри" каби асарларини келтириш мумкин.

Харирий макомаларининг бошка тилларга килинган таржималарини алохида таъкидлаш жоизки, таржима мохиятан у ёки бу муаллиф ижодини урганишнинг энг юцори погонасидир. XIX асрда Харирий маномалари гарб (С.де Саси - француз, Рюккерт • немис, Престон, Т.Ченери, Штейнгасс - инглиз) тилларига таржима килинган эди. Харирий макомаларининг рус тилига таржима (В.М.Борисов, А.А.Долинина, В Ч.Кирпиченко)1 килиниши совет даври арабшунослигининг катта ютуги булиб, бунда макомалар хусусиятларини сацлаб холишга, аслиятдаги наср хофияланишини мфодалашга уриниб курилган.

Макома жанрини урганишга куплаб тадкихотлар багишланган булишига хамда махомаларнинг нофияли наср - сажъ тараккиётидаги тутган мухим урнига харамай, сажъ етарли даражада урганилмай келинди.

Диссертациянинг биринчи боби "Макома жанри ва Харирий махомалари" хахида булиб, бунда араб адабиётидаги макома жанри хусусиятлари, Харирий махомалари, уларнинг композицияси ва сюжетлари, мавзулари, хахрамснлари ва бошка персонажлари куриб чикилади.

"Макома" сузи араб тилида энг, хадимий даврдан буён мавжуд булиб, у " туриш жойи", "тупланиш, йигилиш жойи" деган маънони билдиради. Дастлаб ^абилаларнинг йигилиши, кейинчалик эса бу йигилишларда олиб бориладиган сухбатлар шу суз билан атала бошланди. Кучманчи бадавий иухитидаги гулхан атрофида булиб утадиган кечки сухбат одати кейинчалик утрок турмушга урганган ахоли хамда сарой ахли хаётига хам кириб борди. Кабилалар уртасидаги тухнашувлар, машхур кишилар, ча^рамоилар жасоратлари ХаХида хикоя хилинадиган бу гурунгларнинг мавзу доираси

А.и Харири, Лбу Мухаммед аль-Касиы. "Маками" М. Наум. 1987.г.

арабларнинг дунё тарихидаги мавкеи ортиши ва бошка халкларнинг маданий ютухлари билан танишиши оркали кенгая борди.

Халифалар хузуридаги ана шундай сухбатларнинг иштирокчилари юн ори маълумотли булганликларидан улар турфа хангомаю латифалар хикоя «илибгина колмай, тил ва адабиёт, дин ва ахлок мавзуларида бахс-мунозара хаи уюштирар эдилар. Чукур билим, с^зга чечанлик, уткир зехнлилик, хозиржавоблик юксак шараф булганлиги боис факир, лекин билимдон одамлар иана шу фазилатлари оркали кун кечириш учун бирор нарса касб этиб, "амир ал-муъминин" хузурида ва унга таклид цилувчи майда феодал хокимларнйнг сояи давлатларида панох топишлари иумкин эди. Макома жанри машхур араб алиби Харирий ижодида ривож топди. Харирий ма'цомаларНинг бош кахрамони - Абу Зайд ас-Саружий (саружлик; Саруж - Икки даре оралигининг шимолидаги шахар ) илмли, абжир ва айни пайтда кашшок дайди сифатида тасвирланади. Улардаги воцеалар сайёх савдогар ал-Хорис ибн Хаммом тилидан хикоя этилади, у бир шахардан иккинчи шахарга сафар килар экан, нахрамоннинг яавбатдаги килмишига шохид булади. Абу Зайд хар сафар турли киёфада, турли хил касбда пайдо б^либ, адабий сузга усталиги ва шоирона махорати билан одамларни узига мафтун этади. У уз максадига эришиш учун айёрлихдан, хатто ёлгончиликдан хам кайтмайди, йулида учраганларни уз тузогига туширишга харакат килади. Ал-Хорис унинг цилиишларини хораласа-да, лекин кунгли унга мойил булнб колади. Абу Зайд шухлик ва яхшиликни, андишасизлик ва олийжанобликни мужассамлаштирувчи, соддадил, кув образдир. Унинг табиатида Хужа Насри дои к хакидаги хикояларнинг шаклланишига маълум даражада таъсир курсатган араб халк латифаларининг хахрамони Жухо характерига хос хусусиятларни учратиш мумкин. Унинг иаксади • "бор йуги ёгли нонга эга булса-ю, туну чопон еовга олса, у шахардан бу шахарга (^¿фар килишга ёнида хамён булса". Абу Зайд узининг мустакил хаётини жуда кадрлайди. Марог амири уни саройга ючори лавозимга таклиф килганда, Абу Зайд Саргардон хаётим кашшок. беватан, Афзалдир менинг-чун озод рух ва тан, • дея, бу тайлчфни рад этади.

Адабиёт ва маданият муаррихи макомаларда Халифаликнинг таназзули даврининг тарихини тушуниш учун хам мухкм манбаъ топиши мумкин. Бу хакда макома билан у ёки бу даражада боглик булганлар доираси хаи далолат беради. Улар орасида нафакат жанр классиклари, тупламлар иуаллифлари- - Абу Дулаф, Ибн Дурайд, ал-

з

Хамадоний, Харирий, аз-Заиахшарий, ас-Суйутий, ал-Мувайлихий, ал-Язижийларин аташ мумкин. Макома жанрида ал-Жохиз, Ибн Кутайба, Абд Раббихи, ал-Абшихий, ал-Хуслийлар хам калам тебратган.

Шу уринда таъкидлаш керакки, Харирий макомалари унинг замондоши булган хамюртимиз машхур аллома Махмуд Абу-л-Косим аз-Замахшарий (1074-1143) ижодига хам еалмокли таъсир курсатган. У кейинчалик анъанага айланган ал-^амадоний ва Харирий асзрларидан фаркли уларок бу жанрга янги йуналиш берди. Аз-Замахшарий макомалари илмий «адриятга хам эгаки, улар урта аср тарихи, ислом конулчилиги ва гилшунослик кабк бошка сохаларда жиддий манбаъ вазифасини утайди.

Харирий макомаларини композиция ва сюжет жихатидан тахлил киладиган булсак, тупламдаги барча эллик макоманинг сюжетларини умумий равишда куйидаги схемада баён этиш мумкин: 1.Экспозиция;

а) сафар, саёхат,

б) мухитни тавсифлаш, ровий холатини баён этиш,

в) жамоаии тавсифлаш ва саёхатни хикоя зтишни бириктириш;

г) мустакил сюжет.

2. Бош кахрамоннинг пайдо булиши;

а) кахрамон оломон уртасида пайдо булиши ва унинг ну тки,

б) ровий хузурида пайдо булиши,

в) ровий билан шахарда учрашув,

г) ровий билан йулда учрашув,

д) ровий билан кози ёки валий уйида учрашув,

е) ка^рамоннинг ровий билан бирга саёхати.

3. Бош «ахрамоннинг нутки (хутба, маъруза, сухбат, бах с ва х.к.).

4. Кахрамон мукофот, совга, хайр-эхсон олади.

5. Ровий бош кахрамонни таниб колади.

6. Кахрамоннинг кетиши.

7. Ровий кахрамоннинг ортидан боради. (Шумлик макомаларидаги сухбатда ровий бош кахрамонни айблайди, кахрамон эса уз «илмтиини оклайди.)

8. Ровий ва кахрамон бир-бирларини гарк этадилар. Композиция жихатидан барча максмалар муайян колипга эга.

Экспозициядан аввал бошловчи ибора келади: "Хаддаса ал-Харис ибн Хаммам ва кала..." - "Ал-Хорис ибн Хаммом хикоя иилади..." Бу жумла вакти-вакти билан матнда такрорланиб келади.

Лксарият махомаларнинг сюжети юкоридаги схемада тузилган булиб, баьзилари бир-биридан унча сезиларли булмаган даражада фарк хилади.

Махомалар маззу доираси хилма-хил булиб, халифаликнинг XXII асрлардаги хаётининг тарихий жараёнидан келиб чикиб белгиланади, у муаллиф яшаб, ижод этган даврни акс эттиради, Уларда ижтимоий зиддият, факирлик ва тиламчилик, айёрлик ва алдамчилик кенг урин олиши билан бир каторда фойдали ва ахлокий таълимотлар • фоний дунёнинг угкинчилиги, инсон фаровонлигининг дои ми й змаслиги, дустликка садохат, сила ва никохнинг фойдаси, якин кишиларга ёрдам, хайрли ишлар килиш ва бошхалар ёритилади.

Араб адабиётида макома жанри Хзририйдан кейин хам кенг тархалган булса-да, биро;; унинг туплами алохида шухратга эга булди. Махомалар услубидаги жимжимадорлик асосяй махсад эмас. Харирий учуй суз уйики бош кахрамоннинг узига хослигини, у унчалик идеал булмаса-да, бирох ухувчиларнинг хамдардлигини хозона олган инсон эканлигини курсатиш воситаларидан биридир. Харирий махомаларини уз даврининг адабий меъёрлари ва хонунлари доирасида ижро этган урта аср муаллифининг асари сифатида хараш мумкин. Бирок Харирий классик араб адабиётида деярли бирннчи булиб, мана шу худудлар доирасидан таткаряга чихзди: унинг маномаларига энг аввало бош Кахрамон образида сезиладиган вок^лик элементлари хосдир. Муаллиф бу харакгсрнинг купкирралилигини баён этишга эриша олди. Абу Зайд яхши хам эмас, ёмон хам эмас, у инсонийдир, унга яхшилик хусусиятлари хам,- ёмонлик хусусиятлари хам хосдир. Бу билан Харирий ижодида араб классик адабиётида биринчи булиб инсонга куп киррали шахе сифатида хизикиш пайдо булди.

Иккинчи боб "Араб адабиётида сажъ шаклланиши ва Харирий махомаларида сажъ" деб аталиб, унинг биринчи киемда араб бадиий суз санъатида сажъ шаклланиши масалаларига тухталинади.

Араб филологиясида "сажъ" (харфан: гугулаш ёки хукулаш) истилохи насрий нуткнинг булакларга булинган, уларнинг охирига узаро хофияланузчи сузлар куйиладиган турини ифодалайди. Шу боисдан сажъни шартли равишда "кофияланган наср" деб аташ кабул хилинган.

"Сажъ" арабча истилохининг негизи исломгача ва ёзув пайдо булган даврга бориб тахалади. Араб-мусулмон аньанасида "кофияланган, бирох вазн жихатдан таргибланмаган нутх"1 деган

1 Шидфар Б.Я. Абу-ль-Аля аль-Маарри. М., 1985, с. 89.

7

тушунчани ифодаидиган <3у истилох араблардаги ритмлаштирилган нуткнинг ута кадимий намуналарини хам, тузилишига кура улардан анча фарк килувчи Х-Х11 аср ёзма адабиёт намуналари, шу жумладан, биринчи уринда макомаларни уз ичига олади.

"Сажъ" истилохини "кофияли наср" ёки "кофияланган наср" деб таржима килищ араблардаги тасаввурдан бирмунча фарк килади. Уларнинг тасаввурига кура, бадиий нутк икки кисы - назм ва насрга эмас, балки уч кием • шеър, наср ва сажъга булинади1 .

#рта аср араб адабий танкидчилигининг сарчашмаларида турган адиблар - Ибн ал-Муътазз, Кудама, Ибн Рашик сажъни араб поэтикасида категория сифатида ажратмайдилар, сажъ истилохи кофияланган ритмик параллелизм (издивож)нинг тури - тарсиъ деб аталмиш адабий услубни шархлашдагина кулланилади. Истилохнинг шу аснода кулланилиши "сажъ" айнан насрий нуткни тавсифлаш ' маъносида англашилиб, адабий танкидчилик назарияси томонидан назмий нуткни безатиш усулларини шархлашдагина ишлатилган.

Сажъ пайдо б^лиши, шаклланиши муаммоси олимлар томонидан у ёки бу даражада урганилган. И.Ю.Крачковский, А.Е.Кримский, Б.Я. Шидфар, И.М.Фильштинский, И.Гольдциер, Х.А.Р.Гибб ва бошкалар назм вужудга келиши тарихини айнан сажъ билан асосли равишда боглайдилар. И.Гольдциер сажъни энг кадимий араб шеърий шакли деб эътироф этади. А.Е.Кримский арабларда энг оддий шеър шакли сажъдан соддагнна вазн ражаз келиб чиккан деб тасдиклайди. Кадимий даврда сажъ фолбинлар, башоратчилар, кохинлар сузларида, расмий нуткларда, адабий мусобакаларда, бу ижодиёт турларининг хар бири хусусиягига эга б^лса-да, уларни стилистик ва эиоционал безаш учун ишлатилган.

Кейинчалик кофияли наср нафакат расмий ёзишмалар, балки олий иаълумотли шахслар уртасидаги хусусий хатлар хамда рисолаларга Хам хос услубга айланиб колди, ал-Хамадоний ва Харирйй макомалари туфанли эса араб бадиий с^з санъатидаги асосий шакллардин бири булиб колди.

Иккинчи бобнинг иккинчи кисмида Харирйй макомаларидаги сажъ тузилйши прииципларини, ритмик-синтактик тузилиши хусусиятларинк, унинг функционал-стилистик макомини белгилаш максадида уни классик араб шеърияти, энг кадимги нотиклик сакъатининг баъзи шаклларидаги аирим ритмик хусусиятлар билан узаро богликликда курибчикилади.

' 4>ролож Д.В. К «опросу е <т»ошкян ■ мслюшш арабского стях«. В к*. "Проблемы лс?ор!М*сю4 аоггяхя дгтерпур В^тоы". М.. )98в. с. 243

Харирий макомаларидаги сажъ тскстларнинг ички ритмик тартибланганлиги энг аввало, махсус тарзда ташкил зтилгаи ритмнк ва синтактик структуралар - ритинк-синтактик, лексико-морфологик ва бошка параллелизм (издивсж)лариинг узаро хамоханглигида намоёи булади ва амалга оширилади.

Ана шу параллелизмлар ва сажъ асосида риторик иборалар пайдо бу'лади ва кофияли насрнинг функционал-стилистик мустакиллиги ва узига хослиги курсаткичларидан бири сифатида кофияли насрнинг эмоционал-экспрессив таъсирини кучайтиради хамда уни укувчи ва тингловчига таъсирчанрок этиб, уларда эстетик завк уйготади.

Кофияли наср тузилишидаги мухим роллардан бирини "ат-тажзиьа" - "булакларга булиш", "сегментация" уйнайди. Унинг мохияти жумланинг бутун синтактик структурасини оханг билан бир-биридан ажралиб турувчи икки ва ундан ортик кисмларга атайлаб булиб юборишдан иборат.

Фосилалар узаро муносабатида кулланилувчи яна бир асосий ибора "ат-тада:дд" - "карши куйиш", "антитеза". Бу услуб максмалар бош кахрамони Лбу Зайднинг у ёки бу мавзудаги нутки ёки хутбасида кулланилади. Упинг нутклари уз характерига к$гра нотиклик маърузаларига жуда якин б^либ, карши к^йиш услубини куллашнинг мухимлигини ал-Халил ибн Ахмад таъкидлаб, нуткда икки турли нарсани карама-карши куйишни маслахат берган эди.

Кофияланган наср ва назм муайян функционал ухшашликлар ва фаркларга эга. Кофияли наср назмдан ритмик функцияларни бажариши буйича фарк килади. Маълумки, насрдан фаркли уларок, • назм маълум вазнлар булишини талаб этади, бирок £ар иккисида хам ритм мавжуд. Шеъриятдаги ритмик б^лаклар, кофияли насрдаги фосилалардан ажралиб туради. К°фияли насрдаги ритмлилик, бизнинг фикримизча, жумлаларнкнг синтактик тузилиши, ургуларнинг ташкил этилиши, фосилалардаги бугинларнинг умумий' сони ва ургули бугинларнинг умумий сони, ургули ва ургусиз бугинларнинг алмашинуви хамда паузаларнинг таксимланиши билан яратилади.

Кофияли наср матиининг ритмиклигини тартиблашда маълум синтактик* . тузилишлар борлиги сабабли вужудга келган параллелизмлар мухим рол уйнайди. Кофияли наср, фикримизча, ритмик-синтактик параллелизмлар, такрорлашлар ва сажъ кофиялари туфайли вужудга келади, чунки охиргилар фосилалар худудларининг курсаткичларидир.

Ритмик-сннтактик параллелизмларнинг пайдо булиши биринчн навбатда - синтактик бирликларга эга булган бу ё бошка фикрнинг узаро нисбати ва араб тилидаги ran тузилишининг характерига таянади.

Кофияли наср матниии ташкил э.тишда икки ва ундан ортик гояни ифодаловчи бир хил ёки бир-бирига якин синтактик бирликларга эга булган, ритмик-синтактик параллелизмлар билан бир каторда, параллелизмларнинг лексико-морфологик, тематико-психологик ва интонаиион каби бошка турлари *ам иштирок этади.

Интонацион параллелизмлар бир неча фосилалар ёки жумлаларни укиш ёки талаффуз этиш оркали амалга оширилади, охангдаги бир хиллилик интонацион параллелизм хисобланади.

Муайян синтактик тузилишнинг ёки бир охангнинг мавжудлиги параллелизмларнинг синтактик характерини курсатади. Басра макомасидан бир мисол келтирамиз:

о jiJ 1а l£ j I j : .D ul I j I. {S л-Lj

i_l_xJ « j-31 j J » \ *i L^x. I j i_*__sj 1д Lui_al j 1 * К i j I 3 Ia J i—1Л. j Ц ■ m J I j

"Сизнинг шазфингиз - энг тоза, табиати - энг мусаффо, майдони-ю текисликлари - энг буюк, яйловлари - энг катта, «ибласи - энг тугри, Дажланинг эни • энг кенг, ан^орлари ва хурмозорлари - энг куп."

Бу парчадаги jfaapo ритм ташкил этувчи ва кофияланувчи б^лаклар - "ва азка: ха: фитратан", "ва афса: ха: рук атан", "ва амра уха: нудж атан", "ва авса уха: дажлатан" ва бошкалар лексик-морфологик параллелизмларни ташкил этиб, узларинннг функционал мавкеларида бир-бирларига тулик мое тушадилар, уларда куйидаги ритмик раемда курсатилганидек, киска ва узун, ургули ва ургусиз бугинларнинг алмашинуви хам тартибга солинган:

V V V X X XV- V XVX VX • - XVX VX - - XVX VX V V - XVX

1 628 uai 1878 ' ^^j^a-JI ¿j U Li-.

vxvv -xxvxvx

Illy махомадан бош«а бир парча келтирамиз.

с 3 jirb t л 11 .1л. Кпд 11 j t J jg Ml .л 11 ЛД 1.*« 11 J j S J j j л I I 1 9 л 1 I J S J J) j л j I 1 - 1 1 J

ч j j « 1) .1-iVi Л 11 j » о j « 11 j LLV I j

Бу текстда барча булаклар бир-бири билан мое тушиб лексико-морфологик параллелйзмларни ташкил этади. Уларда таянч ундошлар "дд рр дд"дан ташкарк аник тартибга солинган товуш мух им роль уйнайди ва лексико-мсрфологик параллелизмлар хикоя этишнинг эмоционал ифодалилигини кучайтиради.

. Махомалар хофияли насридаги параллелизм асосларини турли- • туман синтактик тузилмалар ташкил этиши мумкин:

а) феълий жумлалар,

б) феъл буйрух майлида хамда тулдирувчи билан булиши мумкин,

в) генетив конструкция (изофа),

г) атрибутов конструкция,

д) бир жуфт уюшик булаклар,

з) исмий жумла,

е) исмий жумла (кумакчили бирикма кесим сифатида),

ж) исмий жумла орттирма даражанинг васф шаклидаги анихловчили кесим билан келиши мумкин.

Сажъ булаклари - фосилалар араб морфологияси имкониятларидан келиб чихиб, бир хил ёки бир-бирига яхин колипларда ясалган сузлар бир турдаги ва бир тизимдаги ran булаклари каторини ташкил этади. Синтактик параллелизмни ташкил этувчи бундай сузларнинг морфологик бир турлилиги' эса хофияланаётган сажъ булакларини ташки жихатдан - узунлиги буйича хам, ички жихатдан - холиплари буйича хам бир-бири билан тенглаштиради.

€$ажъ фосилаларинннг у ёки бу даражада тенглаштирилганининг курсаткичи ёки улчови сифатида сузни хабул хиламиз. Чуики синтактик параллелизм хам тенг сузликдан келиб чикхан.

Харирий махомаларида, уч сузли сажъ билан бир хаторда араб адабиётида жуда кам учрайдиган турт сузли сажъга хам талай мисоллар келтиришимиз мумкин.

629 ^ ijj-i 1 О 1-» ULe

j-1 J-J ¿3 J ¿¡.1л. <_Lj) l'x JL* ivr£JI

¿I jni J <iS J J. 11% J Q;». xJ I ^ j 1 J í J

"Олийжаноблик - Оллох сенинг галабаларинг , кушинини мустахкам килсин - безайдн, пасткашлик • Тавдир сенинг хасадгуйинг кузини кур килсин - бадном этада."

Араб адабиёти намуналарида умуиан учрамаган олти сузли туляк параллелизмни ташкил этувчи сажъга намуна факатгина Харирий макомаларига хосдир.

Учинчи боб "Ма^омалар услуби ва улардаги иктисоблар" деб номланади. Унинг биринчи кисмида иакомаларнинг_ бадиий-услубий хусусиятлари тахлил этилади.

Харирий уз кахрамонининг бадиий суз устаси, абжир, кувнон, айёрлигидан ташкари шеъриятда хам кучли эканлигини курсатиш учун унинг нут^ларига шеърий мисралар киритади ва хатто араб адабий танчндчнлигида чиройли ташбих намуналари деб тан олинган Абу Убода ал-Валид ибн Убайд ал-Бухтурий (820-897) ва халаблик сарой шоири Абу-л-Фараж ал-Вова Дамаш^ий (в. 980 й.)нинг байтларига Абу Зайд номидан битилган шеърларини царши куйишга журъат этади.

Албатта, турт ташбихли намуна билан таниш булган ал-Вова Дамашций бир байтда беш мегафорани баён этганини назарда тутсак, хамда ал-Аскарий мазкур байт хацида гапириб, "шоир бир байтда беш нарсани бошка беш- нарса билан киёслади, мен узга шоирлар шеърларида бошка бундай байтни билмайман"1 , деганини эътиборга олсак, Харирий уз олдига кандай мураккаб вазифа куйгани аён булади:

(J i \ д » 5 j—i ji't\ i Cj j I j ¿ J*> 'i 1 Lui j U ц Ж-aju p LX-J \ 'j¿\-L

V L_lul yiúc. \ Î ÍMI ¿1=>. JSX j-i

ji3JC. fli Li. 1 j_lj—S Cjk-á J

"У келганда кип-цизил ёпинчигини ечишини сурадим ва яхши хабар эшитишни кутдим. .

' !ja LU I, I jX-j l'iLU;^ IíiS, ^jiu^x-Jt

У ой нурини тусган шафакни сурди-да,

атиргул япрогидан маржонлар тукди".

Бу, байтда ниёсланаётган нарсалар: ой - юз, чехра; нур - чирой; шафак - ёпипгич, румол; атиргул япроги - огиз;.маржонлар - сузлар.

Бу ерда Лбу Зайд яна бошка бир байт укийди:

<J_L», j^g-i j П Лл. j» J_j i'i 1 j 5 I

_)JliJ I ^ J 1,1 I 1 ¿} 1—J—J JT» "i i JJUI

W—Là 1 ÇC-lua «j-ic. J^J

i 1_i J _5_Î_j_î 1 Ci i ,i jyy j ¿jusí.

"Айрилик хакикатга айланганда, у кора кийимда келди.

Йигидан гапиролмай бармокларини тишларди.

Кунни кора тун уз огушига оларкан, шохча

у иккиси (кун ва тун)ни кутариб, дурлар

билан биллурни камаштирарди".

Харирий бир байтда беш нарсани мукояса килади: кун - юз, чехра; кора тун - соч; шохча - комат; дурлар - тишлар; биллур • бармок.

Харирий иакомаларининг насрий кисмида хам истиоралар кулланилиши кенг урин олган. Тупламдаги биринчи Сана макомаси куйидагича бошланади.

ь Li ! j tjl jj¿ Vi di j le. úi 1 Ua_i

¿j-л jj I I jJa ¡j—i cía. jJa L_1 I V I ¿Jfr 4_j j 'i .i 1 I

* J ^ I f- 1 ■» lifl I

"Мен гариблик тулпорига минганимда ва факирлик дустларимдаи узоклаштиргаида, замон окимн мени Йаман Санаенга олиб кетди."(10-бот). Бу ерда "гариблик тулпорига минмок" дейилганда "ватандан узок кетмок", "сафарга чикмок" паз ар да тутнлади. Динор хакида макомада:

О-л 1иа-Л 1 J (31а \_LJ1 ^ ^ з \

"Нотин хам, сомит хам нобуд булди" (27-бет) дейилганда "нотик" (гапирадиган, маърайдиган) . сузи оркали куй-мол, "сомит" (гапирмайдиган, сукут сакловчи) деб, олтин, кумуш назарда тутилади.

Катор мацомаларда "курук кул" деб "бахиллик"ни, "узум кизи" деб "шароб", "май'ни, "сарик, суюкли" деб "динор", "тилла танга"ни ифодаланади.

Шунингдек, макомаларда муайян гурухларнинг тили - жаргонида кулланиладиган иборалар хам ишлатилган. Масалан, Рамлия, Нисибин, Харамия макомаларида "Абу Мурра" (аччиклик отаси, кийинчилик, огирлик отаси) деб "иблис", "Абу Мунзир" (огохлантирувчининг отаси, хабар берувчининг отаси) деб "хуроз" "Абу Жомиъ" (йигилиш отаси, утириш отаси) деб "ноз-неъмат тула дастурхон", "Абу Жамил" (гузаллик огаси, (овкатларни) безатиш отаси) деб "кукатлар" назарда тутилади.

Макомадар бадиий хусусиятининг яна бир жихати уларда киноя ва ишораларнинг кенг кулланилиши билан боглик. Бош кахрамон Маарра макомасида "мукаддас шахарлар тошлари билан к асам ичаман" деганда, у "мукаддас шахарлар" деб Макка ва Мадинани, Магриб макомасида "Мени тугри йулга бошлаганнинг номи билан касам ичаман" деганда ёки Синжар мак ома си да "уликларни кабрдан тургизувчи" деганда Оллохни, ёки Басра макомасида "барча замонлар доноси" деганда "Аййам ал-Араб" нинг тулловчиси ва мухаррири, машхур филолог Абу Убайдани (778-875) "грамматика асосларини яратган" деганда Абу-л Асвад ад-Дуалийни (в. 688 й.) ёки "шеърларнинг вазнларини аниклаган" деганда • ал-Халил Ахмадни назарда тутади. Шу билан бир катор да халк уртасида мак о л ва • ыаталлар оркали яхши таниш булган тарихий ёки ярим тарихий, ярим афсонавки шахсларга хам катор ишоралар мавжуд.

Сажъ тузилишикинг энг асосий ва мухим элементларидан бири, шубласизки, кофиядир.

> У ёки бу мак омада мавжуд булган мустакил маънога эга булган сузларнинг уиумий сонига нисбаган кофияланувчи сузлар нисбатини аниклаш максадида ана шу мустакил маъноли сузларни, макомалардаги с$злар таркибинн маълум даражада статистик тахлнл килиб чикдик.'

. Сана макомасидаги сузларнинг кофияланганлик даражаси 56,9 фоизни тгшкил этадн, 443 суздан 242 таен узаро «офияланади.

Кофияланганликнинг энг куйи даражаси Куфа макомасида булиб, у 36,4 фоизни ташкил этади, энг юцори даражасн эса Рамлия макомасида • 65,7 фоиз.

Хулвон, Димят, Динор хахида, Баркаид, Маарра, Искандария. Рахбия, Багдод, Макка, Фахх. Магриб, Рай, Каххария ва Басра махомаларида бу курсаткич 40 фоиздан 48,9 фоизгача булса, Сава, Дамашх, Тиннис ва Марог махомаларидаги сузларнинг аксарияти, тугрироги, ярмидан купроги узаро хофияланади.

Хулвон маномаси матнида 153 фосила булиб, ундан 18таси шеърий мисралар, «олган 135 фссила эса хофияланган булаклар, демак, матннинг насрий кисмида 135 та хофияланган суз бор, шу жумладан, 71 та суз ёки 54,8 фоиз сажъ мутавозий шаклида, 64 суз ёки 45,2 фоиз сажъ мутарраф шаклида хофияланган.

Харирий макомаларида ташки кофия - фосилалар нихоясидаги сузларнинг кофияланиши билан бир хаторда ички кофия -фосилаларнинг охиридан битта олдикги сузларнинг ана шундай мавкедаги сузлар билан кофияланиб келиш :луби хам кенг хулланилган. Масалан, Хулвон махомасида:

1—11, ,1 "1, IV I <.1 j \ I уЛ и_1Ли

Ушбу кофияланувчи булакпардаги и Ьи") IV I ва V 1 ^У ' сузлари ташки кофия булса, .3 ^1 ва «.I у 1 ЬлI сузлари эса . охиридан битта олдинги мавкеда жойлашган булиб, ички кофиядир.

О ¡3-1 На ^ <11 з ¿аь 1*1 J

Бу ерда О з 1а. ва О >-1?. - ташки кофияцчЧ—^ ва (-3-^ эса ички кофиядир. Шундай цилиб, Хулвон ма^омасидаги мустахил маъно англатувчи 410 суздан узаро 200таси хофияланиб келади ва Хофияланган сузлар умумий сузлар сонига нисбатан 48,9 фоизни ташкил килади. Кофияланган сузларнинг 105таси ёки 52,5 фоизи ^ 1 л А 1 ва ¡»-2 1 ,41.} I ва 1 ^ , ^ 1 ва ^ I _) 1

каби шакллардаги сажъ мутавозий булиб, 87та суз щ 1 }5 1 ва э К*! < 1 , \ 1 1 ва ¿—О каби шаклларда булган сажъ мутаррафдир, бу 43,5 фоизни ташкил этади.

и

Ташки кофияларда сажънинг факат икни шакли - сажъ мутавозий ва сажъ мутарраф кулланилган булса, ички кофияларда эса сажънинг учинчи - "мутавозин" - "вазнга солингаа", "тенглаштирилган" шаклига мансуб булган ва \-А-5 , О I-*—« ва ^ J каби

сузлар хам учрайди. Бирок бундай сузлар куп булмай, хаммаси булиб 87та суз шу шаклда кофияланган, бу эса барча кофияланувчи сузларнинг А фоизипигина ташкил этади.

Макомалар услубидаги, уларнинг нофияланишидаги фаркланиш ёки айнан бир макоманинг айрим кисмлари усулидаги фаркланиш макомалар тузилишидаги мутаносибликнинг бузилиши ёки риоя килинмаслиги деган маънони англатмайди. ХаР бир макома уз мазмунига кура таркибида хар турли элементларни мужассамлаштиради ва уларнинг хар бири уз услуби ва уз нутк даражасига эга.

Шундай экан, энг "олий" услуб, энг таъсирли иборалар макомалар бош кахракюни - Абу Зайд нуткига хос булиб, унинг бу "олий" услуби ёки "олий" даражаси бир кимсани ёхуд нарсани мадх этаётганда ёки булмаса ваъз, марсия укиётганда, ёки бирон мавзуда панд-насихат Килаётганда намоён булади.

Шу боис унинг нуткларидаги кофияланиш даражаси хам юкори булиб, Динор хакидаги макоиада - 69 фоиз, Хулвон иакомасида - 72,2 фоиз., Багдод макомасида - 72,9 фоиз, Сана макомасида 78,2 фоизни ташкил этади.

Юкорида баён этилганлар Харирий макомалари юкори даражада кофияланганлиги билан ажралиб туришидан далолат беради. Сузларнинг кулланилиши жихатидан эса Харирий макомалари уз замонасининг бирон-бир маънонинг турли-туман ва нозик жихатларини баён этиш учун зарур булган хар бир сузни синчиклаб танлаш ва суз олдида сажда килиш хос булган араб-мусулмон маданияти гуллаб-яшнаган даврнинг самарасидир.

Учинчи бобнинг иккинчи кисмида Харирий макомаларида Куръоний иктибосларнинг кулланилиши куриб чикилади.

Маълумки, Куръон барча урта аср араб ва мусулмон дунёсидаги бошка халкларнинг адабиётига катта таъсир курсатди. Иафакат диний мазмундаги адабиётлар ва мусулмон конунчилиги буйича трактатлар ислом рухини акс эттириб ва куръоний иктибослар билан бойитилиб

колмай, балки ^рта аср бадиий суз санъатининг бошка асарларида хам бундан таъсир кузатиладк.

Харирийнинг к^плаб макомаларида . Куръондан ихтибослар: Куръон оятларидан кучирма келтириш, куръоний ибораларни узгартириб ифодалаш ва Куръондаги образларга ишора ва киноя килиш билан бир кагорда бу асар кахрамонларининг у ёки бу сифати ва белгисини харакгерлаш учун Куръондаги образлардан фойдаланилган.

Тупламни ташкил эгувчи 50 макомадан 26 тасида 35 холатда куръоний ихтибослар мавжуд. 18 макомада Куръондаги у ёки бу образга ишора хилинган, 5 макомада Курьон оятлари узлаштирма ибора билан келтирилади.

Харирий Куръон оятларидан иктибос келтириш ва уларга киноя ва ишора килиш билан, бир каторда яна бир холат • нодир суз ясаш шакли билан рнги сузлар ясашни узлаштирган. Куръоннинг Хумаза. 104-сурасида " Д-1*—5" шаклида ясалган сузлар бор. Булар (» _)-»Д, « .>"»-4 '*■ булиб, араб тилида жуда кам учрайдиган сузлардир.

Мазкур шаклда ясалган кам таркалган бундай сузлар Искандария махомасида ишлатилган:

• ^« 5 • дангаса, танбал, ! » !■> - лапашанг, ландовур, >>Ь -. К'-'*.

бсмажол, иимжон, ас- • ёлгончи, алдохчи, - уйхучи.

Харирий махомаларидаги Курьондан келтирилган ихтибослар, улар хох бевосита кучирма, ёки Куръон оятларини узлаштирма ибора, ёхуд Куръон образларйга ишора тарзида булсин махомалар бош хахрамони Абу Зайднинг у ёки бу «илмишини оклаш махсадида Хулланилган, унинг' халх олдида хутбаси, , маърузасининг хулоса-исботидир, муаллифнинг бош хахрамон ёки ровий тилидан баён этган фикрини мустахкамлайди, шунингдек, асосий образларнинг у ёки бу белгиси, сифати ва характерини хамда мохиятини янада тулихрок очишга ёрдам беради.

Диссертациянинг хулоса кисмида, тадхихот иатажасида юзага келган фикр-мулохазалар баён хилинган.

1. Урта аср араб адабиётидаги "махома" жанри ХаРиРий ижодида. узининг энг юкори чуккисига етди ва мукаммал жанр сифатида шаклланди.

2. Махомаларнинг мавзу доираси дастлаб чегараланган, яъни Кабилалар уртасид^ги тухнашувлар ва чахрамонларнияг жасоратлари хахнда эди. Ксйинчалик, араблар бошха халкларнинг мадаиий

ютуклари билан кенгрок танишиши натижасида макома жанрининг мавзуи хам кенгая борди.

Харирий макомаларини мазмунига кура икки гурухга ажратиш мумкин. Биринчи - изумлик мавзусидаги макомалар, иккинчи гуру>; эса • соф-риторик мацомалардир.

3. Харирий макомалари иккига персонажнинг доимий шлтироки билан ' характерланади. Биринчиси сайёх, розий ал-Хорис ибн Хаммомдир, Иккинчиси эса, хикояларнинг асосий кахрамони Абу Зайд ас-Саружийдир. Абу Зайд бир томонидан ну в, айёр, андишасиз булса, иккинчи томондан араб шеърнятнинг билимдони, сузга чечак, узининг нафис, гузал иборалар кулланган гаплари билан у.ар кандай кишини мафтун эта оладиган, кобилиятли шахе образидир.

4. Мак.Ъиалар юксак бадиий услуб ва нафис безатилган тилга эга. Уларга нотиклик санъатининг энг гузал намунаси сифатида караш мумкин. Араб тилининг гузал лиги, синонимларга бойлиги ва суз уйинларидан максимал фойдалгнган Харирий уз мак.омаларида Куръон оятлари, хадислар, макол, маталлар ва шеърларни кахрамоплар характерини очиб беришда, мохирона ишлатган.

5. Макомалар сажънинг олий даражасидаги намунасидир. Сажъ маномалариииг мажбурий унсури булибгина колмай, узининг ривожланиш нуктасига хам улар туфайли кутарилди. Макоыалардаги сажънинг асосий хусусиятларидан бири унинг ритмик-сингактик тузилишга эгалидир.

6. Харирий макомаларидаги. сажъ турли хил параллелизмлар у,амоханглигида наиоён булади. Ана шу параллелизмлар асосида риторик иборалар вужудга келади ва сажънинг таъсирчанлигини кучайткриб, укувчида хам, тингловчида у,ам завц уй-отади.

7. Сажъ булаклари - фосилалари одатда икки ёки уч суздан иборат булса, биз Харирий макомаларида араб адабиётида кам учрайдиган турт сузли фосилани хам куп учратамиз. Араб адабиётида умуман учрамайдиган беш ёки олти сузли сажъ булагини хам факат Харирий макомаларида курамиз.

8. Сажъ фосилаларининг'асосини мак.омаларда асосаи феълий жумлалар, генетив конструкция ёки изофа бирикмаси, атрибуте конструкция, мослашган аникловчкли анккланмиш бирикмаси турли куринишлари билан хамда бир турли жуфт-уюшик булаклар ва бошкалар ташки* этишк мумкин.

Юкорида баек зтялганлар Харирий макомаларинмнг араб „адабиётида кофияли наернкнг тенгк йуя намунаси экаьлигипи куреатади.

Диссертаидяеянинг асосий мазмунк рус ва узбек тилларида нашр этилган куйидяги нлмий иаколаларда акс эттирилган:

1. Некоторые аспекты истории изучения макам Харири. Четвертая всесоюзная школа востоковедов. Тезисы. Том 11. Литературоведение. -М„ 1986. - С.50-51.

2. К вопросу исследования ритмико-синтаксической организации рифмованной прозы. Пятая всесоюзная школа молодых востоковедов. Тезисы. Том 1. История. Литературоведение. - М., 1989. - С.160-161.

3. Некоторые аспекты построения рифмованной прозы в макамах Харири. Литература и культура народов Востока. - М., "Наука", 1990. -С.218-226.

4. Харирий макомалари. "Шарк юлдузи". 1990 йил 10-сон, -Тошкент, - 179-184-бетлар.

5. Кораничесхие цитаты в макамах Харири. Востоковедение (Литературоведение). Сборник научных трудов. Ташкентский государственный институт востоковедения. - Ташкент. 1992. №5 -С.46-50.

М.Г. САЙ ДУМАРОВ

"МАКАМЫ ХАРИРИ КАК ПАМЯТНИК

СРЕДНЕВЕКОВОЙ АРАБСКОЙ РИФМОВАННОЙ ПРОЗЫ"

РЕЗЮМЕ

Настоящая диссертация посвящена исследованию макам Абу Мухаммада аль-Касима аль-Харири (1054-1122) как памятника классического образца арабской художественной словесности, написанного рифмованной прозой, которая стала одной из основных форм в арабской литературе на рубеже Х-ХП вв.

Диссертация состоит из введения, трех глав, заключения, библиографии и приложения.

Во введении обосновываются актуальность и новизна исследования, научная и [фактическая значимость, цели и задачи исследования, подробно изложена история изучения проблемы.

В первой главе - "О жанре макам и макамах Харири" -анализируются жанрово-стилистические особенности макам, как характерного произведения "городскою" периода развития арабской художественной словесности средневековья, вопросы сюжетов и композиции, темы и герои макам Харирн. Раскрывается образ главных героев Абу Зайда ас-Саруджи и аль-Хариса ибн Хаммама.

Во второй главе рассматриваются и анализируются вопросы формирований и Ман^вле^ия саЛжа - рифМобайной прозы в арабской литературе и исследуются его особенности в макамах Харири. Рифмованная проза была известна арабам с древнейших времен, она использовалась в речах кахинов, жрецов-прорицателей. В дальнейшем она употреблялась в ораторском искусстве и эпистолярном жанре. В макамах Харири ритмически упорядоченность текстов рифмованной прозы осуществляется на основе ритмнко-синтаксических структур -лексико-морфологических, интонационных и др. параллелизмов. Основы параллелизма в садже образовываются на основе разнообразных синтаксических конструкций - глагольных и именных предложений, генетивных и атрибутивных конструкций и т.д.

В третьей главе излагается анализ художественно-стилистических особенностей макам, применение метафор, иносказаний, таджниса и др. литературных фигур в поэтической и прозаической частях произведения, а также уровень рифмованности в макамах, в речах главного героя и других персонажей, вопросы внешней и внутренней рифм. Также анализируется употребление коранических цитат и реминисценции в ткани повествования.

Результаты исследования обобщены в заключительной части. К работе прилагается перевод отдельных макам на узбекский язык с филологическими комментариями, сведения об исторических и легендарных лицах, упомянутых в макамах Харири и таблица коранических цитат.

M.G.Saidumarov

Khariri's macams as the memorial of the medieval Arabic rhymed prose

Summary

The present thesis is devoted to the research of Abu Mohammed al-Kosim al-Khariri's macams (1054-1122) as the memorial of classical sample o[ Arabic literature work oi art, written in rhymed prose which had become one of the basic forms of Arabic literature in the X-XIlth centuries.

The thesis consists o! the introduction, three chapters, a reference, bibliography and conclusion.

In (he introduction the actuality and novelty of the research a scientific and a practical significance, the aims of the research are justified and the history of studying this problems is also narrated.

In the first chapter "Genre of macams and Khariri's macams" as an "urban" period of developing the Arabic literature work of art in the Middle Ages, the problems of the plot and composition, topics and heroes in Khariri's macams are analysed.

The image of hi Abu Zaid as-Sarugi and al-Kharis Khammam is being revealed.

In the second cha; the problems of the formation and development of sadge as the rhymed prose in Arabic literature are delt with and analysed and its peculiarities in Khariri's macams are investigated. The Arabs knew the rhymed prose from ancient time was used in Kahinovs' and priest - prophests speeshes. Later on it was used in oratory and epistolary genre. In Khariri's macams rhythmic sequence of rhymed prose texts is based on rhythmic syntactical structures - lexical - morphological intonation and other parallelisms. Parallelism in sagde is based on various syntactical structures - verbal and nominative sentences, possessive and and attributive structures etc.

The third chapter analyses feature - stylistic peculiarities of macams, the usage of metaphors, fabolousness, tagnis and etc., literature figures in poetic and prosaic parts of the work of art as well as the rhythmic level in macams in the speeches of the main hero end inainor characters and problems of the exterior and inferior rhymes. The use of Quran citation and reminiscence in the basic of noration.

The results of the investigation are generalized in Conclusion. The translation of some macams into Uzbek supplied by philological comments in formation, about historical and outstanding persons mentioned in Khariri's macamt., and the table of Quranic citatations are enclosed to this paper.-