автореферат диссертации по филологии, специальность ВАК РФ 10.01.06
диссертация на тему:
"Халнаме" Али Мухаммада Мухлиса - образец дариязычной прозы XVI-XVII вв.

  • Год: 1996
  • Автор научной работы: Назаров, Б.Н.
  • Ученая cтепень: кандидата филологических наук
  • Место защиты диссертации: Ташкент
  • Код cпециальности ВАК: 10.01.06
Автореферат по филологии на тему '"Халнаме" Али Мухаммада Мухлиса - образец дариязычной прозы XVI-XVII вв.'

Полный текст автореферата диссертации по теме ""Халнаме" Али Мухаммада Мухлиса - образец дариязычной прозы XVI-XVII вв."

п Х?УЗБЁЙИСТ0П республикаси олип ва урта махсус \ ^ ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАР^ШУНОСЛИК ИПСТИТУТИ

Кулёзма хукукмда УДК 801.5 Н-18.

НАЗАРОВ БАХОДИР ПУРИТДИНОВИЧ

АЛИ МУХАММАД МУХЛИСНИНГ «,\ОЛНОМА» АСАРИ —ХУ1-*УП АСР ДАРИЙЗАБОН НАСРИНИНГ НАМУНАСИ

10.01.06- Хорижин осиё ва афри!\о • такатлари хал^ларн адабпёти

Филология фанлари иомзоди илмий даражасшт олиш учуй ёзилган диссертация

АВТОРЕФ ЕРАТ

Ташкент — 1996

Тадкикот 'Гошкент давлат шарк;шунослик институтининг Хорижнй шарц мамлакатлари адабиёти кафедрасида бажарилди.

Ил мин рахбар

филология фанлари номзоди, доцент Абдура^\»м Маннонов

Расмий оппонентлар

филология фанлари доктори профессор Нажмиддин Комилов.

филология фанлари номзоди, доцент Рахмонхужа Иномхужаев.

Етакчи муассаса-

УзР ФА Шар^шунослик, институты.

Химол « ' ° » 1996 й. соат « " »да.

Тошкент давлат шаркшунослик институт» ^узуридаги Д С67. 70.21 ракамли докторлик илмий. даражасшш олиш учун диссертация х;имояси буйича ихтисослашган илмий кенгаш йишлишида утказиладн.

/70С047, Тошкент. ша.\ри, Ло^утнй кучаси, 25-уй /

Диссертация билан Тошкент давлат шаркшунослик ннститути кутубхонаси / 700047, Тошкент ша^ри, Ло^утий кучаси, 25-уй / д?< танншиш мумкин.

//

¿с

Автореферат 1996 йил « ^^ » да жунатилди.

Ихтисослашган илмий кенгаш котиби, филология фанлари доктори

Т. Мухтаров

\

ТАДКОДОтаИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги. Хар бир хал* тарихида чукур ижтимоий-иктисодий силжишларнинг таъсири натижасида унинг маданияти, маънавияти ва адабиётида букж бурилиш жараёни руй беради.

Афгон халки адабиёти тарихида ака шундай бурилиш даврларидан бири ХУЬХУП асрлар бусагасига т^гри келади. Чунки худди шу. даврлар орасида дозирги Афгонистон ва Покистон чегарасида жойлашган катта минтакада, жамиятда руй бера бошлаган ижтимоий-иктисодий узгаришларнинг натижаси уларок "рушонийлар харакати", "рушонийлар адабиёти" • деб аталмиш ижтимоий-адабий харакат бунёдга келди ва бу харакат форс-дарий адабиётининг янги йуналишда бойиши ва пушту адабиётининг ривожланишига асос солди.

Рушонийлар адабиёти афгон адабиётида чукур из колдиргак биринчи йирик адабий оким эди. Унинг асосчиси. йирик мутасаввиф олим, шоир, ёзувчи, ва халк озодлик харакатининг йулбошчиси, рушонийлар диний сектасининг рахнамоси Боязид Ансорий [1521-15721 эди.

Боязид Ансорий пушту, дарий, араб, панжоб тилларида диний-тасаввуфий, фалсафий* мазмунда бир неча йирик асарлар муаллифи, афгон адабиётининг асосчиларидан биридир. Унинг хаёти, гоялари ва ижоди рушонийлар адабиётининг шаклланиши ва ривожланишига жуда катта хисса кушди. Унинг унлаб гоявий ва адабий издошлари пайдо булди. Булар ораснда йирик-йирик шеърий девонлар сохиблари - рушоний шоирлардан Арзоний, Мирзахон, Мухлис, Восил, Давлат, Каримдод ва бошкалар эдилар.

Бу шоир ва адибларнинг орасида Мухлиснинг ижоди алохида урин тутади. Чунки рушоний шоирларнинг аксарияти асосан пушту тилида ижод цилган булсалар Мухлис пушту тилидаги йирик девон сохиби булиши билан бирга, рушонийлар даври тарихи, ижтимоий-сиёсий хаёти ва адабиётига оид дарий тилида ёзилган йирик насрий асар-"Холнома" ва юзлаб шеърият намуналарининг хам муаллифидир.

"Холнома"' асари рушонийлар адабиётининг ёдгорлиги булишидан ташкари айни замонда Урта асрларда дарий тилида яратилган бадиий наср намунаси хамдир.

"Холнома" шайх Боязид Ансорийнинг, унинг авлодларининг хаёти вз фаолияти хакида хикоя килувчи нодир манбалардан биридир. Бу асар бугунги кунда фацатгина бир нусхада сакланиб цолган. Мазкур асар шу пайтга цадяр адабиётшунослик нуктаи назаридан тадаик ва тахлил килинмаган. Санокли олимларгина ундан Боязид Ансорийнинг биографиясини тиклашда, унинг

тасаввуфий-пантеистик таълимотини тадкю? килишда Тарихий ва фалсафий манба сифатида кисман фойдаланганлар холос. 1

Бу асар нафацат XV1-XVI1 Афгонистон халнлари тарихи, этнографияси, ижтимоий-ичтисодий ахволи, фалсафий диний «арашлари хацидаги бир мухим манба, балки у.дарийзабон адабиётининг нудим ёдгорлигидир.

"Холнома" урта асрларда шарч халнлари . адабиётида кенг таркалган макомотнавислих анъаналари рухнда ёзилган агиографик асарлзр жумласидандир.

Маълумки, агиографик асарлар шу бугунга цадар асосан урта асрлар тарихини ёритищда тарихий манба сифатида тадаик килинган.Айни замоцда улар урта асрларда яшаб шкод килган муаллифларнинг бадиий тафаккурининг Хам махсулидир. Шу сабабли "Холнома"га ухшаган юзлаб, минглаб асарларнииг адабиётшунослик нуктаи назаридаи тадаиц за тахлил килиниши, уларнинг бадиий хусусиятларини аниклаш, узига хос услубини ва тилини, уларда тасвирланган образларни тахлил килиш максадга мувофикдир.

Мазкур фикр ва мулохазаларни назарда тутган холда, биз бу тадаикотимизда "Холнона"нинг бадиий хусусиятларини анинлашни, унинг курилиши, услуби, тилини тахлил килишни ва унда асарнинг бош кахрамони шайх Боязид Ансорий тимсолида комил инсон образининг ва .бошца бир катор образлар яратилганлигини очиб беришни максад килиб олдик.

Ушбу мацсадии амалга ошириш учун "Холнома"нинг куйидаги жихатларини аниклашни тадкикотнинг вазифалари килиб белгиладик:

-"Холнома'ни XVII аср насри сифатида тахлил килиш.

-"Холнома'дан урин олган шеърларга умумий тавсиф бериш.

-"Холнона"нинг жанри муаммосини хал килиш.

-"Холнома"нинг курилишининг тахлили

-"Холнома'нинг услуби ва тилини тадаиц этиш.

-"Холнома"да Боязид Ансорий тимсолида Комил пир-Комил инсон образининг яратилиши.

-"Холнома'да тасвирланган бошка образлар тахлили.

Тадкикотнинг асосий манбаи. XVII асрда яратилган Али Мухаммад Мухлис Кандахорийнинг "Холнома" асари к^лёзмасидан олинган микрофильм ишимизга асосий манба булиб хизмат килди.

Тадкикотнинг илмий янгилиги. . Ушбу диссертацияда XVII асрда яратилган, Афгонистон тарихада рушонийлар ижтимсий-адабий жараёнига асос солган мутасаввиф, олим, ёзувчи, миллий озодлик харакатининг рахбари шайх Боязид Ансорийнинг хаёти ва фаолиятига багишланган "Холнома"

I [Riivi S.F.F. Rawshaniya movment. "ABR-NAHRAIN, vol. VI. p. 1965. Манновов A.M. "У истоков афганской классической литературы", Ташкент, "Фая", liHMLKoprap М.А. " Ль Боязид Рушан ирфана ва фалсафан сира", Кобул !991).

асарини афгон дарийзабон бадиий насрининг намунасн сифатида нлх маротаба тадкин ва тахлил килинади, унга тарихий-агиография жанрига мансуб асар сифатида ёндашилиб, унинг бадиий жихатларикк Боязид Ансорий тимсолида Комил пир -Комил инсон образинннг ва бошка образларнинг яратилганлигини тадник этилади.

Тадкикотга методологик асос килиб, афгон, узбек, рус ва хорижий шгркшунослари, файласуфлари ва адабиётшукосларининг фалсафа, изданий мерос, тасаввуф ва урта аср адабиёти тарихи ва назариясига, хусусан проза тарихи назариясига оид асарлари олиндн.

Тадкикотнинг амалий яхамиятн. Ушбу илмий тадкикот Афгонистон адабиёти илмий тарихини яратишда, рушонийлар адабиётини хар томонлама урганишда, хусусан унинг дарийзабон кисмини тадкик этишда, хам да олий укув юртларида Урта асрларда дарий тилида яратилган • бадиий наср тара^киёти унинг намуналарини ухитиш ва укув нулланмалари яратишда муайян фойда келтириши мумкин.

Тадкикотнинг с иновдан утганлиги. Диссертация мавзуи ТошДУ Шаркшунослик факультетининг Хорижий шарк мамалакатлари адабиёти кафедрасида 1989 йилда тасдикланган. Дкссертациянинг асосий кисмлари ва натижалари ТошДУ ва ТошДШИ укитувчи. олимларининг Илмий конференцияларида [1990-1996 йилларГ маърузалар тарзида хавола килинди.тадкикот ТошДШИ Хорижий шарк мамлакатлари адабиёти ва манбашунослик кафедраларининг кенгайтирилган мажлисида мухокама килинди ва химояга тавсия этилди. Шунингдек диссертация юзасидан ТошДШИ хузуридаги Д 067.70.21 ракамли ихтисослаштирилган илмий кенгаш семинар мажлисида [9.04.96 й..протокол N 1 ], УзРА ФА кулёзмалар институти кошидаги илмий семинар мажлисида [11.04.96 й., протокол N3] илмий маъруза килинди. Тадкикотчи мавзу буйича илмцй тупламларда маколалар чоп этди ва "Али Мухаммад Мухлис ва унинг "Холнома"си деб номланган рисола нашр килди.

Диссертациянинг тузилиши. Диссертация уз олдига куйилган максад в< вазифалардан келиб чиккан холда кириш, уч боб, хулоса, изохлар ва фойдаланилган адабиётлар руйхатидан ташкил топган.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Ишнинг кириш кис мида тадкикотнинг долзарблиги, максад ел вазифаларн, илмий ва амалий ахамияти асосланган. Шунингдек, бу кисмла танланган мавзунинг урганнлганлик. даражаси ёритилган.' Натижада Урта асрлар афгон дарийзабон насрининг намунаси булган "Холнома" афгоншуносликда адабиётшунослик нуктаи назаридан тахлил килинмаганлиги аникланди.

Диссертациянинг бнринчи боби уч кисмдан иборат булиб, Али Мухаммад Мухлис ва унинг "Холнома" асари" деб номланган. Унинг биринчи кисмида Боязид Ансорий асос солган "рушонийлар мактаби" адабиётининг вакили истеъдодли муаррих, шоир ва ёзувчи Али Мухаммад Мухлис Кандахорийнинг биографиясига оид маълумотлар жамланди ва унинг 15801660 йиллар орасида яшаб ижод килгани аникланди...

Боязид Ансорий ва унинг издошлари булган бир катор шоир ва ёзувчиларнинг асарлари бизгача жуда оз мивдорда етиб келган. Бунга асосий сабаблардан бири мазкур адабий мактаб вакилларининг асарлари ортодоксал ислом намояндалари тарафидан касддан йук килинганлигидир. Чунки Боязид Ансорий ва унинг тасаввуфий-пантеистик таълимотига бидъатчилик тамгаси босилган булиб, унинг мухолифлари рушонийлар тарикатига мансуб муаллифларни таъкиб остига олиб, уларнинг асарларини имкони борича махв килишга харакат килганлар. Шу сабабли рушоний муаллифларнинг. жумладан, Али . Мухаммад Мухлиснинг хаёти ва ижоди хакидаги маълумотлар хам жуда камдир.

Али Мухаммад Мухлиснинг бизгача етиб келган ижодий меооси бугунги кунда Британия музейкда сакланаётган пушту тилидаги кулёзма шеърий девондан. Хиндистоннинг Алигарх шахри университетининг Абдул Калом Озод кутубхзнасида Г 920-87 раками остида сакланаётган дарий тилидаги ягона кулёзма нусхадаги "Холнома" асари ва Хиндистоннинг Калькутта шахридаги "Бенгал Штате Сосайти" кутубхонасида сакланаётган тасаввуф мавзусига багишланган 26 варак хажмидаги пушту тилида ёзилган рисоладан иборатдир.

Биринчи бобнинг иккинчи кисми "Холнома" ХУ1-ХУП аерлар дарийзабон насрининг намунаси деб аталади. Унда "Холнома" бир тарафдан рушонийлар адабиётининг дарий тилида наерда ёзилган катта хажмли [1050 сахифа| намунаси эканлиги, иккинчи тарафдан ХУ1-ХУИ аерларда дарий тилида яратилган афгон адабиётининг бадиий наср ёдгорлиги сифатида тахлил •килинади.

Али Мухаммад Мухлиснинг "Холнома" асари кимматли ва нодир тарихий, фалсафий ва адабий ёдгорлик сифатида талкин килиниши мумкин.

Асарнинг тарихий манба сифатидаги ахамкяти унда Урта асрларда(ХУ1-XVII] бугунги Афгонистон Урта аерлар тарихида 80 йилга якин давр мобайнида давом этган, рушонийлар харакати номи билан аталувчи афгон халкининг миллий-озодлик харакатининг тарихига ■ оид тарихий материалларнинг куплиги ва тулалилиги билан белгиланади. Чунки хозирча мавжуд булган рушонийлар харакати тарихига багишланган тадкикотларда Боязид Ансорий вафотидан сунг унинг фарзанд ва набиралари олиб борг^н курашлар, уларнннг бобурий императорлар Акбаршо* , (1556-16051,

Жахонгиршо* [1605-1658], Шоэ; Жа^он [1627-1653] билан муносабатлари масалалари аник ёритилмаган.

">уолнома"да бугунги Афгонистоннинг Шарций чегара минтачаларида яшаган пуштун чабилалари ва боцща халклар ва этник гурухлар тарихи, этнографияси, сиёсий ва маданий яаётига оид маълумотлар хам куп учрайди.

Мазкур асарнинг узига хос жи^атларидан яна бири унда Боязид Ансорийнкнг пушту тилида ёзилган "Хайр-ал-баён" асарида баён килинган, рушонийлар тарицатининг мафкурасига айланган тасаввуфий-пантеистик таълимоти фалсафасининг дарий тилида шархи берилганлигидир. Уша даврда рушонийлар тари^ати пайравларининг сонини орттириш, унинг мо^иятини тарикат а*лига янада тушунарлироч булишини таъминлаш ма^садида асарлар яратилган булиши мумкин. Али Мухаммад Мухлис хам "Х°лнсма"да бу вазифани адо этишга жазм килган ва уни узига хос майорат билан уша давр тарихий воцеалари билан богланган холда амалга оширган.

Шу нуктаи назардан ёндашадиган булсак, "Холнома"ни Боязид Ансорий асос солган "рушонийлар таринатининг фалсафасини шархлаб берувчи йирик манба сифатида ба^олаш мумкин булади.

"Х°лнома"нинг биз учун мухим булган яна бир жихати унда шайх, пири Комил-Боязид Ансорий ва унинг авлодларининг хаёти ва фаолняти хакйдаги тарихий вокеаларга Али Мухаммад Мухлис тарафидан майорат билан бадиий ишлов берилиши, бадиий суз санъати воситаларидан унумли фойдаланиши натижасида ХУТ-ХУ11 зсрлар афгон дарийзабон бадиий адабиётининг узига хос насри намунасининг яратилганлигидир.

Маълумки, Урта асрларда Мовароуннахр ва Хуросонда авлиё, шайхлар, таринат пирларининг хаёти ва фаолиятини акс эттирувчи юзлаб "макомот" ва "манокиб"лар яратилган.

"Холнома" хам .шайх Боязид Ансорийнинг хаёти ва фаолиятига багишланган асардир. Унда асарнинг бош кахрамони Боязид Ансорий-Комил пир билан боглик булган вокеа-ходисалар курук тарихий фактларнинг баёни сифатида эмас, балки бадиий тукималар воситасида, муаллифнинг фантазияси асосида бош кахрамон хаётида руй берган воцеаларнинг жозибадор тасвири оркали хикоя килинади. Мухлис тарихий вокеаларнинг манзарасини, тарихий шахсларнинг портретини, нисман булса-да. табиат лавхаларини яратиб, жозибали услубда турли саргузаштларни, ривоят ва афсоналарни хикоя килади. Халк макотГлари, афоризмлардан махорат билан фойдаланади. узининг. Боязид Ансорий ва форс-тожик адабиёти классикларининг шеърларини келтириб асарнинг бадиий цимматини оширади.

£рта асрлар адабиёти тарихида "Холнома" каби юзлаб, минглаб асарлар яратилганки, улар тарихий-хронологик тафсилотлар билан бирга узига хос

г

бадинй ишлов берилиши натижасида бадиий асарлар даражасига кутарилган ва уларда тасвирланаётган вокеалар куп холларда маълум бир сюжет асосига ^урилгаи бадиий асарларга хос булган тукималарага бой, тиллари равон асарлардир. Бундан асарлар китобхон тарафидан купрок тарихий фактлардан кура узннинг бадиий хусусиятлари, уларда баён «илинаётган вокеалар ривожи ва тасвирланаётган характерларнинг зидциятли карашлари, образларнинг нжобий ва салбий хнслатлзрининг очиб берилиши ва шунга ухшаш бошка бир катор хусусиятлари билан укувчиларни узига мафтун этган, уларнинг маънавий-эстетик эхтиёжларини кондирган.

Тадаикотнинг учинчи кисми "Холнома"да шеърият" деб нокланаган. Бу Чисмда 5рта аср агиографиясига кос булган.хусусиятлар . "Холнома'да *ам узининг тулик аксини топганлиги, яъни унда наср ва назмнинг бир асарда уйгун равишда келиши хзчида фикр юритилади. "Холнома"да шеърлар ва шеърий парчалар нихоятда куп булиб, улар 6000 мисрадан зиёддир. Бу хол Мухлиснинг вакти-вацти билан шоирлик махорати голиб келиб, насрни назм ила бойитишга каратилган харакатининг махсулидир.

Шу билан бирга "Холнома"даги бу шеърлар ва шеърий парчалар асар мохиятини ва мазмунини очишда мухиы роль уйнайди. Улар асарнинг наср Кисмини тулдириб, шеърларгагина хос булган ута киска шаклда мантикий хулоса ясаш учун ёзилган шеърлардир.Бу шеърлар асарнинг насрий катни билан чаибарчас боглщ холда муайян вазифани бажаради ва диний, тасаввуфий, эстетик-ахлокий, дидактик мавзуларни , янада чукуррок ва бадиийро« ифода этишга хизмат килади. Асардаги шеърлар ва шеърий парчаларнинг ыукдимал тахлнли диссертация мавзуидан ташкарида булганлиги сабабли уларнинг умумий тавсифи берилди.

Иккинчи боб "Холнома"иикг бадиий хусусиятлари" деб аталади ва уч кисмга булинади. Биринчи кисмпа бу асрнннг жанри муаммоси кутарклади ва куплаб мисоллар асосида з;ая килинади.

Муайян асарни бадиий адабиёт намунаси сифатида тадкин килишга клришилганда одатда, аввало, унинг найси жанрга мансублиги аниклаб олинади. Табиийки, адабиётшунос урганклаётган ыатериални унга мувофик хелган, «абул пилянган ва тушунарли булган хусусиятларнн унга мансуб деб тадаик килишга харакат чилади.

Адабиётшуносликда агиографии асарлар тарихи ва жанри нихоятда кам урганилган сохалардан хисобланади. Агиографии адабиёт бадиий суз санъатининг эьслюциясн ясараёнида унннг ажралмас бир мархаласи сифатида узига хос мавчени эгаллаб олган.

Бу адабиёт узннинг келиб чик.иши нуктаи назаридан халкчилдир ва муайян давр ижтмпий онги эстетик «арашларини акс эттиргани холда у ёки

бу халкнинг тарихи, фалсафаси, дини, урф-одатлари, анъаналари ва тили хацидаги цимматли маълумотлар хазинасидир.

Агиографик асар, аввало, муайян тарихий шахе хаёти ва фаолиятини акс эттирувчи асардир. Аммо бу тарихий шахе оддий шахе булмасдан, узида авлиёлик сифатларини мужассамлаштирган, у ёки бу динга эътикод килган валисийрат шахедир. Бу жанрга мансуб асарлар мемуар ва биографик асарлардан тубдан фаркланади. В.Ю. Ключевскийнинг фикрича, "разница между житием святого" и " биографией" та же, которая существует между иконой и портретом"!.

Адабиётшуносликда агиографик адабиёт шартли равишда иккига булинган, бири " Христиан агиографияси", иккинчиси "Мусулмон агиографияси"дир.

Христиан агиографияси мусулмон агиографиясига нисбатан мукаммал л

урганилган ва тадкиц килинган.

Аммо барча агиографик асарларга хос булган умумий ухшашлик уларда яратилган авлиё образига хос булган умумий ухшашлик -уларда яратилган авлиё образида Урта аср идеал инсонининг образини шакллантириш принципларининг ишлаб чичилганлигидан иборатдир. ,

Мусулмон агиографияси деганда биз Урта аерларда яшаб ижод килган -авлиё, шайх ва пирларнинг хаёти ва фаолияти хакида хикоя килувчи "сира", "табакот", "макомот", "мано«иб"лар билан бир каторда баъзи "тазкира'ларни хам назарда тутамиз.

Айтиб утилганидек, биз ")£олноиа"ни тарихий манба сифатида таърифладик. Аммо, Урта аерларда наерда яратилган тарихнавислик ёдгорликлари узига хос хусусиятга эга булган. Уларда тарихий материал билан бир к а тор да муаллифлар уз асарларига бадиийлик бахш этиб шеърла[ ва афсоналарни киритганликлари хакида куплаб мисоллар келтириш мумкин ^рта аерларда яратилган хроника асарлари вокеъликнинг фотосурати були< колмасдан, уларда муаррихлар томонидан яратилган тарихий шахеларниш образлари аксарият х°лларда оригиналдан узоклашган булиб, мифология ва фольклор элементлари билан безатилган".. Абу Наср Форобийнинг фикрича,

1 Ключевский В.О. Древнерусские жития святых как исторический источник. - М., 1989, 83

стр.

2 Барсуков Н. Источники русской агиографии. 1982. Вольтер К. Жития, культ иконография святого Георгия. Гудзий Н.К. Житне Аваакуума, им саыие написанное н другие сочетания. М.Госполитиздат, 1960. Дмитриев Л. Житийное повести русского севера, как памятники литератруы ХШ-ХУШ вв.-Л. 1973. Заридзе Х.Н. Художественное отображение челвека в грузинской агиографии, Автореф. канд. дисс. Тбилиси, 1980. Лихачев Д.С. Изображение людей в житийной литератруе конца Х1У-ХУ вв.'ТОДРЛ Т.12. Наука, 1956, с 105-115 ва бошцалар.

О.М.Муродов, Е.А.Полякова, Транфориация мифологических и легендарных образов в таджикско-персидскнх хрониках Х1-ХУ вв, Душанбе, Ланиш1986, 9 стр.

"биография (ахбор ан-нос) ва тарих (ахбор ал-умам) илмларнинг шундай типига мансубдирларки, улар укувчига лаззат бахш этиб, кунгилни очади" . Мазкур фикрларни "Х°лнома"га нисбатан туллк татбик этиш мумкин. Шу билан бир наторда "Холнома" мутасаввиф, шайх, тарикат асосчиси Боязид Ансорийнинг хаёти ва фаолияти, унга хос булган гайриоддий хислатлар хаки да хикоя килувчи асар булганлиги сабабли "Холнома"ни тарихий-агиографик асар сифатида талкин килинди.

Иккинчи бобнинг иккинчи кисми "Холнома"нинг композицион тузилиши ва курилиши тахлилига багишланган.

Маълумки, "ёзувчи муайян манзарани акс эттирар экан, уша манзарани укувчи куз унгида бутун тулалилиги ва яхлитлиги билан гавдалантириш учун маълум шаклга, курилишга, киёфага эга килиб яратади"..

"Холнома"нинг тузилиши ва унинг структураси, бобларнинг жойлашиши Мухлис илгари сурмокчи булган фикр, гоя Шайх Боязид Ансорийнинг хаётини тасвирлаш оркали Комил пир образини ва бошка бир катор ижобий ва салбий образларни яратишдан иборатдир.

Асардаги барча образ, вокеа ва тафсилотлар муаллифнинг диккат марказидан келиб чиккан холда асардан урин олган. Мухлис уларни кузда тутилган гояни етарли даражада ифодалаш нуктаи назаридан келиб чикиб жойлаштириган. Агар у асардаги хамма нарсани асосий максадга буйсундирмаганида асар гоявий бадиий жихатдан иукаммал чикмаган буларди.

"Холнома" асарини шартли равишда икки кисмга булиш мумкин. Унинг 1-60 баёнларини камраб олувчи биринчи кием шайх Боязид Ансорийнинг хаёти ва фаолиятини хикоя килишга багишланган.

Айни замонда бу баёнларда унинг тасаввуфий-пантеистик таълимоти хам очиб берилади. Китобхон асарнинг бош кахрамони билан биргаликда шайх Боязид Ансорийнинг таълимотига асосланган шариат, тарикат, хакикат, 'маърифат, курбат, васлат, вахдат, сукунат каби рухий -маънавий такомил боскичларини босиб утгандек булади.

Муаллиф асарнинг -.гбоча кисмидан бошлаб Боязид Ансорийни Пири Дастгир [Мададкор Пир] деб атайди, ва унга нисбатан барча машхур тасаввуф шайхлари ва пирлари исмига илова «илинадиган "Каддаса сирраху" {унинг сири мукаддас булсин] иборасини илова килади*

1. Уша асар, 5 -бет.

2 Худонбердиев Э. Адабиётшуносликка кириш, Тошкент, "Укитувчи", 1995, 80-6. •

3 ["блён" ."}^олнома"да хар бир кием шундаи аталади. Асарда жами 125 баен мавжуд.]

<г Вундан ташкари "Холнома"да Боязид Авсорийиинг "Пири Рушон" [рушнолик пири], "Миён рушон" . каои тахаллусларн хам учрайди.

Асарнинг экспозиция кисмида Боязид Ансорийнинг генеалогияси-шажараси батафсил берилади. Муаллиф асар кахрамонининг насли-насаби улуглигини таъкидлаш учун уни Расулуллохнинг Мадинадаги ансорларидан булмиш Абу Аюб Ансорийнинг авлоди эканлигини а л ох и да зикр этиб утади.

Асарнинг бошидаги бир катор "баён"ларда Мухлис булажак комил пирнинг дунёга келишидан олдин баъзи улуг зотларнинг "Абдулло хонадонида хидоят сохиби, солих фарзанд тугилиши" хакидаги башоратларни келтириб, турт-беш ёшлик Боязидга хос булган гайри оддий хислатларни, усмирлик ва йигитлик давридаги мехнатсеварлигини, илмга чанкоклигини, дунёвий ишлардан кура диний билимларга иштиёкмандлигини тасвирлаб беради.

Асарнинг бошиданоц Мухлиснйнг уз пири тимсолида Комил пир-Комил инсон образини яратишга «аратилган максади ойдинлашади, вокеалар ривожи хам унинг ифодаламокчи булган фикрини аник тасвирлашга буйсундирилади.

Мустакил хаёт йулига кадам куйган Боязид Ансорийнинг хаёти ва фаолияти унинг тасаввуф таълимотини урганиши ва маънавий камолоти сари Харакати жараёнида баён килинади.

"Холнома"нинг курилишида .муаллиф гоясининг амалга оширилишида куйидаги баёнлар марказий уринни эгаллайди. ^

оЛс^^*^^ 'Ь'иЧ'

"Пири Дастгирнинг, унинг сири иукадцас булсин, дилида талаб' ва соликлик жазабаси, анбиё зотига шавк ва мухаббатнинг бошланиши ва сабаби."

0 й-"2/^Чу ^Ь-'-'и ^

"[ Боязиднинг] Васлат макомига етишиши ва восилларнинг мартабаси баёни" ва бошкалар.

Барча "макомот"ларга хос булган муридларнинг узига муносиб пир ахтариши хакидаги сюжет хам "Холнома"дан урин олган. Узига муносиб Комил пирни топа олмаган Боязид тушида Хизр алайхиссаломни курганичи ва у билан сухбатлашганини хйкоя килиш оркали муаллиф Боязиднинг гиёбий пири-муршиди "унга оби хаётни ичирган" " Хизр алайхиссалом эканлигини ва шу сабабли Боязид Ансорий асос солган тарикат "увайсий" эканлигини очиб беради. Мазкур "баён"ларда Боязид Ансорийнинг пир ахтариши жараёнини • батафсил хикоя килиш ва нихоят тушида Хизр алайхиссаломни куришини хикоя килиш оркали, Мухлис тарикатда пирнинг мурид такдирига таъсирини, унинг рухий-маънавий такомилида хал килувчи

i "^олиома", 4 6'. Л. "^олноыз", 396.

ролнни алохнда таъкидлайди. Чунки фачат Комил пир муридга JÇarç маърифатнни ургата олади.

Боязид Ансорий муайян бир пирнинг рахнамолигисиз таринат мацомларини мустацил равишда босиб утгани тарихий фактдир.

Шунинг учун хам Мухлис унинг узи чай тарзда Комил пир даражасига етишганини тасвирлаш учун асар тукимасига турли ривоятлар тушлар ва уларнинг таъбнрларики Дотифдан келган бир цатор нидоларни, нозил булган илхомларни киритади ва натижада уз максадига етишади. Асарда куплаб тасвирланган мунозаралар хам шу максадни амалга оширишга хизмат нилади.

Асар муаллифи Боязид Ансорий Комил инсон-Комил пир даражасига етишганини тасвирлаш учун асарга унлаб персонажларни киритади ва уларнинг Боязид Ансорий билан булиб утган сухбатлари, мунозарларнни, уларнинг ички кечинмаларинн муфассал баён килиш оркали асар кахрамонининг характерный очиб беришга харакат нилади .

Иккинчи бобнинг учицч^ -"Холнома"нинг услуби ва тили" кисмида асарнинг узига хос булган баён тарзи .жозибадор ва равон тили, муаллифнинг уз асарини бадиийлаштириш борасидаги махорати, услуби хакида фикр юритилади.

"Холноиа"нинг услуби ва тили хакида суз юритганда, асар композициясининг асосини ташкил этувчи муаллиф ну тки, асарнинг бутун бадиий тукимаси, мазмундор шакли, муаллифнинг насихатомуз нияти асар услубининг узига хослигиии таъминловчи муаллифнинг баён тарзини тайинлаганига ахамият берилади.

Мухлис танлаган мавзуни муайян шаклда ифодалашга харакат «илиб, бадиий воситалардан у ну или фойдаланади.

Муаллифнинг насихатомуз нияти асарнинг бошидаёк я^ол сезила бошлайди. Аксарият баёнлар "билинглар", "бил", "эй фарзанд" каби укувчига мурожаатдан бошланади. Бу риторик хитоблар укувчининг диккатини баён килинаётган мавзуга жглб этишга хизмат килади.

"Холнома'нннг услубий хусусиятларидан бири унинг наср билан назмда ёзилганлигидир. Бу услуб бир тарафдан агиографик жанр асарларига хос булиш билан бир каторда Мухлиснинг истеъдодли шоир ва ёзувчи булганлиги билан хам белгиланади. Муаллиф узига хос махорат билан насрда баён цилинган мавзуни назига солади ва асарга жозибадорлик бахш этади- "Холнома'да 6000 ыисрадаи ортик шеър ва шеърий парчалар мавжуд. Шеърларнинг аксарияти Мухлис «аламига мансуб. Бундан ташкари Боязид Ансорий, Жалолиддин Руиий, Саъдий, Х°физ, Жоиий каби каби шоирлариикг шеърлари хан "Холнома"дан урин олган. "Холнома"даги

ê

муаллиф нутки укувчини асаркинг бош кахрамони ва бошка персонажларнинг хаёти ва фаолиятидан, руй берган во^еалардан хабардор цилади, персонажларнинг рухий холати ва ички дунёсини тасвирлайди.

"Холнома" - "рушонийлар гарикати"нинг асосчиси шайх ва пир -Боязид Ансорийнинг хаёти ва фаолияти хакидаги асар. Шу сабабли асарда арабий сузлар, иборалар, жумлалар куплаб ишлатилган. Улар асосан КУРЪ0" оятлари, хадислар ва тасаввуфий истилохлардан иборат.

Диалог ва монологларга хам асарда кенг урин берилган. Диалоглар асар карахмонинин^ уз тарафдорлари ва мухолифлари билан сухбатлари тарзида намоён булади. Боязид Ансорийнш!?-,' ичнн дунёсини рухий кечинмзларини тасвирлашда муаллиф монологнкнг (1шк шаклидан фойдаланадн.

Асарда халк тили элементларининг, халц орасида кенг таркалгаи ма«ол, матал, хикматли сузлар, хикоятлар, ривоятлар кенг куламда ишлатилган ва диссертацияда булар хакида етарли мисоллар келтирилган .

Маколлар уз характери ва тематикасининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради ва уз урнида ишлатилади. Масалан :

"Эшитган качон кургандек булади."

"Чашмалар йигилйб даре б^ади?'

"АччиН булса хам рост гапир."

Куръон ^рта асрларда мусулмон дунёси халклари адабиё+ига бекиёс таъсир курсатгани маълум. "Холнома"да куплаб оятлар келтирилган. Мухлиг пир хакида ва унга хос булган хусусиятлар хакида суз юритганда куйидаги оятларни келтиради ва уларни форс тилига таржимасини беради. Масалан:

"Мутобаат килмангиз у кишига ким тугри йулдан бехабар булса."

a «им (¿-J-** t/-*^

"У кишиларга ким Xa« таоло йул курсатган булса, уларнинг йулига интидо кил."

Куръон оятлари ва хадислар асосан баён «илинаётган у ёки бу фикрни тасдинлаш учун далил сифатида келтирилган. Улардан сунг эса зикр этилган мавзуга хулоса ясаш учун шеьрлар келтирилади. Масалан:

OrZ&'l^ сf_> V О

V 'I* U f/^i \ J> \У,о

"Пир удир эшит эй марди дин Ким унга Хак таоло хидоят килган кургин Кимгаки Хац таоло йулни курсатган булса Унга пайравлик кил, ойга эмас."

Бу каби иисраларни куплаб келтириш мумкин. ва улар Мухлиснинг ёзувчилик ва нозиилик махсрати накадар юкори эканлигидан далолат беради.

"Холнома"нинг тили жонли ва образли тилдир. Бунинг асосий сабаби асарда бадиий тил воситаларидан унумли фойдаланганликдир. Асарда метафора, муболага, метонимия, жонлантириш, сифатлаш, ухшатиш билан бир каторда интонацион воситалардан, синтактик инверсиялардан фойдаланилган. Масалан: ,

... "Юз андух ва гам билан кайтиб келдилар." -

Мазкур жумладаги "юз андух ва гам " Боязид Ансорийнинг хамрохларининг гамгин рухий ахволини бурттириб ифодалаш учун ишлатилган.

"Холим етимлардек эди."

Бу жумлада Мухлис ухшатиш санъатини куллаганини курамиз.

^с/1^ сР» I* *

"Эй кузи нури Хак таоло кудратли ва ризк берувчидир." Бу жумладаги "куз нури" ибораси Боязидни англатади ва метонимиядир. Шунга ухшаш бошка бадиий тил воситаларига куплаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Булардан ташкари Мухлис илмий адабиётда "Кофияли наср" деб аталувчи стилистик фигура сажъдан хам фойдланган "Холнома'да асосан уч урикда сажънинг мутаарраф шакли ишлатилган холос. Масалан: ^уи^у^

^ »^(УаЬ и--;>>> д-1^/

"Дилида дерди: на пархезкор зохидман, на итоаткор обидман, на чиройликман. на яхши хислатлиман, ва на машхурман ва на омил олимман ва хабардорман , ва на бой ва на хатто мулк ва на бойлик хужаси [ эгаси] ман, балки мен ёмон хулили ва ёмон иш киладнган бандамак."

Мазкур лавхадаги (^ь/^^У^ "¿-г ^'(У^**

каби кофиядош сузларникг фосклалар чегарасида келиши туфайли мутаарраф сажъ вужудга келган.

Учинчи боб. "Холнома"да Боязид Ансорий-Пири Комил сиймосннинг ва бошка образларнинг яратилиши" деб номланади. Унинг биринчи кисмида Мухлис тарафидан уз пири шайх Боязид Ансорий-тимсолида комил пир, комил инсон образининг яратилганлиги хакида суз юритилади.

Муаллиф шайх Боязид Ансорий образини яратишда, узидан олдин яшаб ижод этган муаллифларнинг тарикат пирлари, шайхларнинг хаёти ва фаолиятини акс эттирган макомот ва манокибларга таянгани, шунга ухшаш куплаб асарларни чукур ургангани, уларнинг тажрибасига суянгани кузга ташланади. Мухлисни нафакат тарихий шахе Боязид Ансорий балки, ирфоний асарларда [ Аттор.Саноий, Мавлавий ва бошкаларнинг асарлари ] традицион образга айланган Комил инсон кизинтирганининг гувохи буламиз.

"Холнома"да Мухлис васф этган Комил инсон пассив, тарикат сирларини, худони таниш ва унинг васлига етиш, у билан бирлашиш йулини таргиб ва ташвик килувчи, факат уз гояси ва маслаки учун захмат чекувчи инсонгина булиб колмасдан, мазлум халк оммасини малик ва хонлар, ажнабий боскинчилар зулмидан куткариш , азоб-укубат, камситишлардан озод килиш йулида уз жонини аямаган фаол инсондир. У чаламулла, саводсиз акидапарастларга карши чикиб уз таълимотини таргиб килади, мафкуравий мухолифлари билан кескин курашади, жангу жадалларда фаол иштирок этади ва халкни зулматдан-зиёга, кулликдан-озодликка олиб чициш йулида курбон булади.

Муаллиф шайх, Комил пир-Боязид Ансорий образини тайёр холда бермайди. Уни вокеалар ривожи билан бирга погонама-погона устириб, такомиллаштириб беради. Мухлис Боязид Ансорийни шайхлик ва пирлик унвонини аждодларидан мерос килиб олган, уз мавкеъларидан бойлик орттириш йулида фойдаланган нокис "пир" ва "шайх"ларга карши куяди. Бу хол укувчи куз унгида Пири Комил образини янада якколрок ва равшанрок намоён булишига хизмат килади.

Шайх Боязид Ансорий образи типиклаштирилган иутасаввиф. шайх, пир, муршнд - Комил инсон образидир. Мухлис "Холнома"да комил инсон образини яратишни максад килиб куяр экан, тугилишидан олдин "Хак таоло карами билан сохиби хидоят" инсонга хос хислатларга эга булган Боязиднинг ёшлик чогларидаги, хаттоки 4-5 ёшга кирганидаги художуйлик, пархезкорлик, покдомонлик, одоблилик, хушхулклик, кариндошларига мехрибонлик, ростгуйлик каби ижобий хислатларни. мадх этади.

Боязид Ансорийга хос булган хислатлар муаллиф тарафидан вокеалар процессидаги хатти-харакати, хаёт вокеаларига караши, уз атрофидаги кишиларга муносабати, турли пайтлардаги кайфияти, ошкора нутнлари, фикр-

уйлари, психологик кечинмалари, мунозараларини тасвирлаш оркали очиб берилади.

Асар «ахрамонининг Комил пир-даражасига етишиши унинг хар бир макомдаги рухий холатини, унинг рухиятида ва хулк- атворида содир булаётган узгаришларнинг муфассал баёни оркали тасвирланади. Боязид маънавий камолот йулидаги биринчи боскич, тарикат йулига кадам куйиш учун тайёргарлик боскичи - шариат боскичида шариат конунларини мукаымал урганади ва уларга амал килади. У Аллохнинг ягоналигига иймон келтириш учун, "Хак таолодан бошка маъбуд йуклигига гувохлик бераман " дейиш учун солик олдин уни "калб кузи " билан кура билиши керак ва ундан сунг гувохлик бериши керак, акс холда

"Кимки худони калб кузи билан курмаса худони хеч вактт курмаггн" дейди.

Тарикат боскичига утган Боязид Ансорий пайгамбар илмини узлаштиради ва у каби амал килишга, уз нафсини тийишга харакат килиб, риёзат чекишни узига одат килиб олади, доим хуфя зикр билан машгул булади.

Боязид Ансорийнинг рухий-маънавий такомил йулидаги учинчи боскичи-хакикат боскичидир. Бу боскичда у пайгамбарларга хос булган хислатларни узлаштиришга интилади. Унинг калби покланиб, худо унга факат яхшилик килиш учунгина умр берганини англаб етади ва уз мехнати билан ризк-рузини топади. Бу боскичда хам Боязид доимий хуфя зикр билан шугулланади. Боязиднинг эътикодича, худонинг ягоналигига ишониш ва унга иймон келтириш КУРУК суздагина ва ёки зохиран тоат- ибодат килиш билаигина исботланмайди. Хакикат боскичига етган киши мудом Аллохнинг зикри билан машгул булиши лозим.

Хакикат боскичидан сунг Боязид Ансорий маърифат боскичига кутарилади ва Ориф даражасига етишади. У хар тарафда калб кузи билан худони куради ва хар бир овозда худонинг овозини эшитади.

Маърифат боскичининг таркибий кисмлари булган курбат, васлат, вахдат ва сукунат боскичларида Боязид Ориф булиб колаверади. Аммо У курбат боскичида - "ор^и мукарраб" [худога якинлашган ориф] , васлат боскичида- "орифи восил" [оллох васлига етишга ориф] , вахдат боскичида-"орифи муваххад" [худо билан бириккан ориф] ва сукунат боскичида -"орифи мискин" [ором топган ориф] даражасига етишади.

Мазкур саккиз макомдан муваффакиятли утган Боязид Ансорий Комил инсонга айланади ва пир сифатида муридларига рахнамолик килади.

Учинчи бобнинг иккинчи кисмида "Холнома"да тасвирланган бошка образлар хакида фикр . юритилади.

Мухлис шайх Боязнд Ансорий образини яратиш билан бирга унинг чариндошлар.ёру дустлари, хамфикрлари, мухолифлари ва бошча бир чатор .^разларни хам тасвирлаган.

Хар бир бадиий асар муаллифига хос булганидек, Мухлис хам персонажларнинг баъзиларини яхши куради, уларни мухаббат билан ёчимли тарзда тасвирлзйди, энг яхши буёчлар ва сифатлар билан безатади. Кмон курганларини эса рангснз буёчлар билан тасвирлаб, учувчида уларга нисбатап салбий муносабат хиссини чузгатади.

"Холнома"да тасвир этилган персонажа-ар мулллифнниг Боязнд Лнсорнйга булган муносабатидан келиб чиччан холда ижобий ё салбий персонажларгз ажратилади. Яъни Боязид Ансорийга хайрихох, у билан хамфикр, унга вафодор ва садочатли шахсларни тасвирлашга ижобий ёндашади. Аксинча, унга чарши булган кишилар характеридаги салбий жихатларни бурттириб тасвирлаш билан чегараланади.

"Холнема"да уз тасвирини топган персонажларни умумнй тарзда чуйидаги гурухларга б^лишимиз мумкин:

1. Боязид Ансорийнинг чариндошлари [ Абдулло, Биби Аймана, Шайх Худодод, Биби Шамсу ва бошчалар ].

2. Боязиднинг хамфикрлари, муридлари, халифалари [Мухаммад Камол, Алишер, Халифа Мудуд, Мулла Арзоний ва бошчалар].

3. Боязиднинг мухолифлари (Шайх Уриё, Усмон ва бошчалар]

4. Махаллий хонлар ва хокимлзр [Мирзо Хаким, Жонсхон. Байрамхон ва бошчалар] .

5. Афсонавнй персонажлар [Хнзр алайхиссалом ]

Диссертациянинг хулоса чисмида, тадчичот натижасида юзага келган фикр ва мулохазалар баён чилинган.

1 .Истеъдодли таркхчи, шоир ва ёзувчи, Шайх Боязид Ансорийнинг муриди, мухлиси Али Мухаммад ибн Абу Бакр Кандахорий Мухлиснннг "Холнома" асари урта асрларда Хуросон ва Мовороуннахрда яшаб ижод чилган авлиё, шайхлар, пиру муршндлар хаёти ва фаолиятини ёритуичи агиографик асарлар, яъни "мач'омот" ва "маночиб"лар сирасидандир.

2."Хслно1ла" барча агиографик асарлар каби наср ва назмда ёзилган булишига чарамасдан уз шаклланиши ва такомнли жараёиида беш даврни босиб утган Дарий насрининг туртинчи даврига [960-1319 х.йиллар] мансуб асардир.

3.Шу пайтга надар урта асрларда агиография жанрида ёзилган асарлар асосан тарихий манба сифатида тадчич чилинган. Чунки уларда "Холнома"даги каби у ёки бу халчнинг тарихида муайян даврга оид тарихий со^еа -ходисалар уз аксини топган. Лекин агиографиялар бутун дунё хале,лари

бадиий суз санъатиникг энг «адимги жанрларидан бири булиб, муайян давр ижтимоий онги, эстетик карашларини акс эттиргани холда у ёки бу халкнинг тафаккур тарзи, анъаналари ва тили хасида кимматли маълумотлар жамланган хазинадир.

4."Холнома" тарихий шахс-шайх Боязид Ансорийнинг хаёти ва фаолиятида руй берган тарихий вок.еаларга Мухлис тарафидан бадиий ишлов берилиши натижасида дунёга келган бадиий асардир. Асарнинг композицион курилиши, услуби ва тили хам шундан далолат беради. "Холнома" муаллифи бадиий тил воситаларидан унумли фойдаланганлиги натижасида ма«оллар, маталлар, хикматли сузлардан махорат билан фойдалнганлиги натижасида, асар сюжети тукииасига хикоятлар, ривоятлар, афсоналар, тушлар ва уларнинг таъбирларини киритиш; натижасида унинг .насрини шеърлар ва шеърий парчалар билан тулдириши натижасида укувчига эстетик завк ва лаззат бахш этиб, кунглини очувчи асарни ярата олган.

б.Асарда шайх Боязид Ансорийнинг хаёти ва фаолияти, унинг таълимотига асосланган шариат, таринат, хакинат, маърифат, курбат, васлат, вахдат, сукунат каби рухий-маънавий камолот боскичларидаги холатларининг, унинг рухиятидаги ва ахлок-одобидаги узгаришларнинг тасвирланиши оркали баён килинади. Натижада муаллиф тарафидан, айни замонда бир тарафдан рушонийлар тарикатининг тасаввуфий-пантеистик таълимоти фалсафасининг очиб берилганлигининг гувохи буламиз ва иккинчи тарафдан саккиз боскичнинг хар бирида Хак маърифати .йулида Боязид Ансорий бажаргаи амаллардан вокиф буламиз.

Рушонийлар тарикатининг мазкур жихатлари муаллиф нутки оркалигина" эмас, балки асарнинг бош кахрамони ва унлаб персонажларнинг сухбатлари, мунозаралари-диалоглар ва Боязид Ансорийнинг ички кечинмаларини, ёпик монологлар тарзида ифодалаш йули билан очиб берилади.

6."Х°лнома"нинг тили содда ва равон булиши билан бирга, образли тилдир. Мухлис кишилар характерини, уларнинг рухий холатлари, психологик кечинмаларини тасвирлаганда мацол, маталлар, афоризмлардан ташкари Куръон оятлари ва хадислардан хам усталик билан фойдаланади. Муаллиф уларни асосан баён этилаётган у ёки бу диний-тасаввуфий фикрни далиллаш учун келтирада.

Асар тилининг жонли, образли булишига сабаб муаллифнинг истиора, муболага, метонимия, жонлантириш, сифатлаш, ухшатиш каби бадиий тил воситаларидан ташкари, интонацион воситалардан, синтетик инверсиядан, поэтик фигурадан ва стилистик фигура-сажъдан унумли фойдаланганлигида:; иборатдир.

7."Холнома"да Мухлис шайх Боязид Ансорий тимсолида Комил пир-Комкл инсон образини яратган. Бошка макомот ва манокиблардан фаркли уларок "Холнома"да Комил инсон образи тайёр холда берилмасдан, Боязид Ансорийнинг тугилишидан бошлаб вафот этишига кадар босиб утган йули муфассал тасвирланади. Унинг 4-5 ёшларидаги гайри табиий кобилияти, билимга чанкоклиги, мехнатсеварлиги, художуйлиги. пархезкорлигини баён килиш оркали, балогатга етган даврида илохий зказабанинг пайдо булиши, Хак маъркфатига иштиёкининг ошиши, узига муносиб пир топишга иктилиши, уни тополмагач Х°™фдан илхом нозил булиши, тушида Хизр алайхиссаломни куриши, унинг гиёбий рахнамолигида тарикат боскичларини босиб утишини ва нихоят узи Комил пир даражасига кутарилишиии кадам-бакадам, изчиллик билан тасвирлаш билан. Мухлис уз пири шайх Боязид Ансорий Комил пир, Комил иносн образини яратишга муваффак булади.

8."Холнома"да шайх Боязид Ансорийдан ташкари уклаб ижобий ва салбий образлар тасвирланган.

Асарда тасвир этилган персонажлар муаллифнйнг Боязид Ансорийга булгак муносабатидан келиб чиккан холда ижобий ва салбий персонажларгз ажратилади, яъни Бозид Ансорийга хайрихох. у билан хамфикр, унга вафодор шахсларни ижобий тасвирласа, унга карши булган кишилар характеридаги салбий жихатларни б^рттириб курсатиш билан чегараланади.

Диссертациянинг асосий мазмуни рус ва узбек тилларида нашр этилган куйидаги илмий маколаларда акс этт»ирилган:

•^Али Мухаммад Мухлис Кандахорийнинг "Холнома" Боязид Рушон асарида Комил инсон сиймоси. Эроншунослик [илмий туплам], ТошДШИ, Тошкент.,- 1995,- 59-62 б.

2. "Холнома"нинг жанри проблемаси. Шаркшунослик, [илмий туплам] -ТошДШИ.,-1996- 11-176.

3. "Халнаме" Мухлиса как памятник средневековой афганской литературы на дари. В журнале "Маяк Востока"., - 1-2. -1996. С 186-189

4. Али Мухаммад Мухлис ва унинг "Холнома"си. -Тошкент.,- ТошДШИ, 1996- 73 бет.

Б.Н. НАЗАРОВ

"Халнаме" Али Мухаимада Мухлиса - образец дариязычной прозы Х\Л-ХУ11вс.

РЕЗЮМЕ

Настоящая диссертация посвящена исследованию "Халнаме" - образца средневековой прозы на языке дари. Общеизвестно, что поэтическое наследие классической персидско-таджикской литературы изучено больше чем ее прозаические произведения.

В данной работе основное внимание уделено на литературоведческий анализ историко-агиографического сочинения "Халнаме", посвященного жизни и деятельности шейха Баязида Ансари [1521-1572], - основателя и руководителя секты "рошани", литературной школы "рошани", философа, мыслителя, поэта и писателя.

Диссертация состоит из введения, трех глав, заключения, примечания, списка использованной литературы .

Во введении дается общая характеристика работы, обосновывается актуальность темы, излагается степень изученности тёмы исследования.

В первой главе освящена биография автора "Халнаме" историка, поэта и писателя Али Мухаммада Мухлиса, описано его литературное наследие, дана оценка "Халнаме" как образца средневековой прозы на дари, общая характеристика стихов имеющихся в "Халнаме". Вторая глава посвящена решению проблемы жанра "Халнаме", анализу композиционного строения, стиля, языка и художественных особенностей языка произведения.

Общеизвестно, что до последного времени агиографические сочинения использовались в основном как исторические источники. Однако, благодаря образности языка, использованию художественных приемов в создании образа средневекого идеального человека - святого, шейха, старца, и обогащению языка произведения художественными средствами языка о.но приобрело •облик художественной литературы.

В третьей главе раскрывается художественное мастерство Мухлиса в создании образа средневекового идеального человека - совершенного старца в лице шейха Баязида Ансари. Дается анализ нескольких положительных и отрицательных литературных образов описанных в "Халнаме".

В заключении приводятся выводы полученные в-результате исследования "Халнаме" как образца средневековой прозы на дари.

"Халнаме" является историко-агиографическим сочинением. В нем в отличии от других произведений этого жанра превалирует художественное изображение человека, особенно с точки зрения психоанализа раскрывающего не только характеры героев, но и их внутренние переживания, что даёт возможность оценивать его как образец средневековой художественной прозы.

"Halnome" of Ali Mukhammad Mukhlis - is the example of dari linguistics prose of XVI-XVII centuries

SUMMARY

Present thesis is dedicated to the research studying of Halnome - the sample of medieval prose on the dari language. It is well known, that poetic inheritance of classic persian-tadjic literature is investigated more than its prose works.

In this invastigation main attention is payed to the history and criticism of literary analysis of historical-agiographical work "Halnome" which was devoted this dessertation consists of: thee introduction, three chapters, the conclusion, the note, the list of the literature which wwas used and the supplement.

In the introduction is given the general characteristics of the work, based on the actual arguments of facts of he theme, is given an account of the degree of studying, of the theme of the research work.

The first chapter threw light upon the biography of the author of "Halnome", who was represented as historian, poet and writer - Ali Mukhammad Mukhlis, described his literary legacy, value an appreciation of "Halnome", as the sample of medieval prose in the dari language, and also gives the general characteristics of the poems which you can find in "Halnome".

The second chapter is dedicated to the solving of the problem, concerning the genre of "Halnome", gives the analyses of the composition structure, style, language of this work.

Generally known, that up to this date agiographical compositions (works) mainly have been represented, as historical sources. However, thanks to the mode of the language, using of artistic methods (ways) in the creation of image of medieval.ideal personality - saint, shaikh, leader, senoirity and, enriching of the language of the work by the art means of language, all these in common acquired the appearance of the work of art.

The third chapter .opens the artistic mastery (skill) of the author in the creation of the image of medieval ideal personality • the real leader and senoirity of the example of Shaikh B?yazid Ansarii. You can make acquintance 'with some positive and negatiive images, represented in Halnome. In the conclusion you can find the inperences ••■

We can resume that "Halnome" is historical-ageographical creative work. This work is notable from other representations of this jenre for it's predomination of artistic depicting of men. especially from the point of view of phychological analyses which opens not only the characters of heroes, but also their inner experiences and that gives us an opportunity to evaluate this work like the specimen of medieval artistic prose.